Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Ноябрь » 26 » Ҳизбут Таҳрирнинг Скандинавиядаги матбуот бўлими
20:52
Ҳизбут Таҳрирнинг Скандинавиядаги матбуот бўлими


                                                         Ҳизбут Таҳрирнинг Скандинавиядаги матбуот бўлими

14 зул-ҳижжа 1432ҳ
10 ноябр 2011м
Матбуот баёноти
Дания сиёсатчилари мусулмон оилани бузиб,
парчалаб ташлашга ҳаракат қилишмоқда
Яқинда «2011 йилда ёшлар» номли бир тадқиқот нашр қилинди. У собиқ ассимиляция вазирлиги талабига биноан тайёрланган. Бу тадқиқот оталар ва ўғилларга тааллуқли ассимиляция сиёсатига ўзгартириш киритиш мақсадини кўзда тутиб, муҳожир оилаларда «ижтимоий назорат» номли нарсага ойдинлик киритади. Унда асл келиб чиқиши муҳожир оилалардан бўлган ёшлар «қаттиқ ижтимоий назорат остидадир», чунки оталар ўғилларини маъшуқалар тутишдан ва эр-хотинлик ҳаётидан ташқарида жинсий алоқалар қилишдан ман қилмоқда, деган хулосага келинган.
Ассимиляция вазираси Бирте Ренн Хорнбек бу тадқиқотни «ташвишланарли» деб атаб бундай деди: «Ижтимоий назорат ана шу одамларнинг кундалик ҳаётининг бир ажралмас қисми бўлиб қолаётгани ачинарли ҳолдир». Вазира сўзини давом эттириб бундай деди: «Одамлар бизнинг қадриятларимизни қабул қилишлари учун уларнинг иш ўринларига эга бўлишларининг ўзигагина аҳамиятни қаратиш кифоя қилмайди, балки қадриятларни муолажа қилиш ҳам зарур бўлади... «Биз ва улар» деган сиёсатга биноан ҳукм суриб келган мурожаат салбий таъсир қилиб одамларни ўз қобиқларига ўралиб олишга ва ўзларининг хос қийматларини излашга ундади».
Бу тадқиқот нашр қилинганидан кейин оппозиция бир таклифни илгари сурди. Унда муҳожир оилаларни Дания қийматлари билан сақофатлантиришга ва ота-оналар «ўз ўғилларининг хатти-ҳаракатига алоқадор нарсалар борасида ўзларининг қарашларини маъқул доирага кирмайдиган тарзда зўрлаб уқтиришга» уринишадиган бўлса бошланғич ва иккинчи босқич мактабларини аралашишга ундашга чақирилади.
Тадқиқотда баъзи муҳожир оилалар бошидан кечираётган муаммолар, масалан мажбурлаб уйлантириш каби номақбул ва Исломий шариат ҳукмларига зид бўлган ҳоллар кўрсатиб ўтилган бўлса-да, лекин сиёсатчиларнинг мусулмон оила ишларига аралашиши ечим бўлолмайди. Чунки сиёсатчиларнинг «ижтимоий назорат»га қарши чоралар кўриш ҳақидаги гаплари ва ассимиляция вазирасининг муҳожир ёшлар доираларида инқилоб ясашга эҳтиёж борлиги ҳақидаги гапи бу оилалар ишларига ота-оналар ва фарзандлар ўртасига низо уруғини сочиш мақсадида аралашиш истаги борлигини очиқ кўрсатиб турибди. Бу сиёсатчилар ёшларни ота-оналарга оқ бўлишга ундашмоқда. Улар шу орқали ёшларга маъшуқалар тутиш ва Исломга хилоф бўлган алоқаларга киришиш имконини яратишни умид қилишмоқда.
Ғарбдаги оилалар, жумладан Даниядаги оилалар ҳам бир қанча муаммолардан, масалан бузилиб кетиш ва изтироб каби муаммолардан азият чекаётганини таъкидловчи бир қанча маълумотлар ва фикр сўровлари натижалари бор. Шунга қарамай даниялик сиёсатчилар юзсизларча мусулмон оилалар ишларига аралашишга ва оталар билан ўғиллар ўртасида бир муайян алоқани ўрнатишга ҳаракат қилишаётганини эълон қилишмоқда. Даниянинг «p1» радиоси бир неча ой олдин «оиланинг бузилиш структураси» номли бир эшиттиришни эфирга берди. Унда ижтимоий тадқиқотилар миллий марказининг йирик тадқиқотчиларидан бири бўлган аёл Данияда талоқ (ажралиш) кўрсаткичлари кўтарилиб кетаётганини шарҳлаб бундай деди: «Бизнинг ҳозирги ҳаётимиз учун бир тўлов бор ва бу тўловни тўлаётганлар болалардир, деган ҳақиқатни эшитгимиз келмайди».
Ҳар ўн данияликдан бири онаси ёки отаси ёки опа-синглиси ёки ака-укаси билан алоқани узган деб маълумот берилган тадқиқотлардан бирини шарҳлар экан Копенгаген университетининг ижтимоий психология фани профессори бундай деди: «Оилаларимиз структураси бузилишни бошидан кечирмоқда... Оила ҳаётимизда муҳим рол ўйнамай қўйди, ҳозир оилага мазмунни катта машаққат билангина қайтариш мумкин, холос, оиланинг бу воқеси у тўғрида лоқайдлик қилишни осон ишга айлантриб қўяди».
Ёшлар бўйича тадқиқотлар марказидаги тадқиқотчилар тайёрлаган «Мен Данияда туғилганман» номли китобда қуйидагиларни ўқиймиз: «Оилавий ҳаёт бузилган ва асл келиб чиқиши ажнабий бўлган оилалар ҳаёти ҳам бир неча жиҳатда кўпчилик данияликларникига ўхшай бошлади... Бироқ бу ерда ажнабий ёшлар билан даниялик ёшлар ўртасини ажратиб турган бир неча асосий нуқталар бор бўлиб, улардан бири ёшларнинг оила ролига ва аҳамиятига бўлган қарашига тааллуқлидир... Чунки кўпинча озчилик халқлар оилаларига мансуб ёшлар ўз оилаларига бўлган катта садоқатни ва ота-оналарига бўлган эҳтиромни кўпроқ ҳис қилишади».
Буларнинг барчасидан келиб чиқиб даниялик сиёсатчиларга, айниқса ассимиляция вазирасига шундай саволни ташлашимиз лозим бўлади: «Хўш, қийматларни муолажа қилишга ким муҳтож экан? Исломий қийматларга мувофиқ ҳаёт кечираётган оилаларми ёки ғарб қийматларига мувофиқ ҳаёт кечираётган оилаларми? Соғлом оила қуриш имконини берадиган қийматлар қайсилар? Ғарб қийматларими ёки Исломий қийматларми?».
Табиийки ҳатто ғайримусулмон оилада ҳам ота-оналар ўз фарзандларига маълум қонун-қоидаларни қўйиб қўйишади. Чунки бу ота-оналарнинг масъулиятидир ва тарбиянинг бир табиий қисмидир. Шунинг учун «ижтимоий назорат» деган нарса озчилик бўладими, кўпчилик бўладими, ҳар бир жамиятда бор. Энди шундай савол туғилади: «Оилага уни асраш учун қандай қийматлар зарур? Нега энди сиёсатчилар бутун эътиборларини бошқа оилаларга эмас, мусулмон оилага қаратишяпти? Нега улар католик, индуизмга мансуб оилаларга ёки яҳве шогирдларига мансуб оилаларга эътибор қаратишмаяпти. Ваҳоланки бу оилалар ҳам турмуш қурмасдан олдин жинсий алоқаларга киришишни рад қилишади-ку? Сиёсатчиларнинг ғарб ижтимоий нормалари буюрмайдиган асослар бўйича яшаётган оилалар мажмуаларига эмас, айнан мусулмонларга ва уларнинг қийматларига эътиборларини қаратишаётганига сабаб нима?
Ассимиляция вазирасининг муҳожирларни ўзларининг хос қийматларини маҳкам ушлашга ундаётган мурожаатни танқид қилиши янги ҳукуматнинг ассимиляция сиёсати ўзининг сақофий ҳукмини ўтказишга интилган собиқ ҳукуматнинг сиёсатидан асло фарқ қилмаслигини таъкидлаб турибди. Фарқ фақат хитоб лаҳжасидадир, холос. У шунингдек ҳозирги ҳукуматнинг мақсади ҳам мусулмонларни ўзларининг Исломий қийматларидан узоқлатишга ҳаракат қилишни давом эттириш эканини ҳам таъкидлаб турибди.
Шунинг учун биз мусулмонларни, ота-оналар ва фарзандларни Ислом қийматларини маҳкам ушлашга, уларга маҳкам ёпишишга чақирамиз. Зеро бу қийматлар ғарб қийматларига тескари ўлароқ аъзолари ўртасида уйғунлик ҳукм сурадиган кучли, жипс оилани қуришга ҳамда ўз масъулиятларини кўтара оладиган оталарни ва ота-онага нисбатан зўр меҳру муҳаббат ва эҳтиром ҳиссини туядиган ёшларни вужудга келтиришга қодир бўлган бирдан-бир қийматлардир. Сиёсатчиларнинг қийматларни муолажа қилиш ҳақидаги гап-сўзлари эса қийматларимзни бир четга суриб қўйишмизни ва Ислом фарз қилиб буюрганидан бошқача ҳаёт тарзига эргашишимизни англатади. Аллоҳ Таоло Ўзининг Азиз Китобида бундай деб ҳақ сўзни айтди:

«Аҳли китобларнинг кўпчилиги сизларни, имонли бўлганингиздан кейин, уларнинг ўзларига ҳам ҳақиқат очиқ равшан бўлганидан кейин ҳасад қилганлари сабабли куфрга қайтаришни истайди»
[Бақара 108]
Биз олдин ҳам ҳукуматлар ўзгариши билан ассимиляция сиёсати ўзгармаслигини айтган эдик. Мана бугун мусулмонлар эски ассимиляция сиёсатини юргизаётган янги ҳукумат олдида турибдилар. Бу ҳукумат ҳам фарзандларни оталарга қарши қилиб қўйишга ва уларнинг ўртасига фитна уруғини сочишга интилмоқда.
Шодий Фурайжа Ҳизбут Таҳрир – Скандинавиянинг матбуот вакили



Просмотров: 950 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz