Газ милтиллаб ёняпти, кўпчилик қишлоқларда шу ҳам йўқ, дейди Озодлик суҳбатдошлари.
"Эркин микрофон"га бўлган қўнғироқларнинг аксарияти бугун кўпчиликни қийнаётган газ, свет ва сув муаммоси ҳақида бўлди.
Газ билан электр Наманганнинг Халқободида ҳам йўқ
Сарлавҳада "ҳам” боғловчиси ишлатилгани бежиз эмас. Кейинги кунларда Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетиши биланоқ Озодликнинг Эркин микрофонига қилинаётган мурожаатларнинг аксарияти иссиқлик манбалари тақчиллиги тўғрисидаги шикоятлардан иборат бўлиб қолди.
Наманган вилояти, Поп тумани, Халқобод шаҳарчасидан қўнғироқ қилган, ўзини Йўлчибой, деб таништирган йигитнинг айтишича, у яшайдиган аҳоли пунктида нафақат газ ва электр энергияси, ба
... Читать дальше »