Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Ноябрь » 3 » АҚШ UNESCO қароридан норози
21:13
АҚШ UNESCO қароридан норози
   usaАҚШ UNESCO қароридан норози

Фаластинни UNESCOга аъзо давлат сифатида қабул қилиш масаласи юзасидан овоз беришга 31 октябр куни 195 давлат вакили қатнашди.

Фаластин БМТнинг таълим, фан ва маданият ташкилоти (UNESCO) га 31 октябр куни аъзо давлат сифатида қабул қилинишига жавобан АҚШ тилга олинган ташкилотни молиялашни тўхтатажагини эълон қилди.
- Фаластиннинг UNESCOга давлат сифатида аъзо бўлиши анчадан бери мавжуд қонуний чекловларга амал қилишга олиб келадики, натижада Қўшма Штатлар UNESCOга ҳисса қўшишдан тийилишга мажбур бўлади, деди АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Виктория Нуланд Фаластиннинг UNESCOга аъзолиги масаласи овозга қўйилганидан бир неча соат ўтгач.

Ўтган асрнинг 90-йилларидан буён амал қилиб келаётган қонуний чекловларга биноан Исроил билан тинчлик шартномасига эришилмагунича, БМТнинг Фаластинни аъзо давлат сифатида тан олган ҳар қандай идорасига молиявий ҳисса қўшиш тақиқланган.

АҚШнинг UNESCOга тўлайдиган йиллик бадали 70 миллион доллар бўлиб, бу маблағ мазкур халқаро ташкилот йиллик бюджетининг қарийб тўртдан бир қисмидир.

Нуландга кўра, жорий йил ноябр ойида UNESCOга ўтказилиши режалаштирилган 60 миллион доллар эндиликда бекор қилинади.

Фаластинни UNESCOга аъзо давлат сифатида қабул қилиш масаласи юзасидан овоз беришга 31 октябр куни 195 давлат вакили қатнашди. 107 давлат розилик берди, 14 давлат қарши овоз берди. 52 давлат эса, холис қолди.

Овоз бериш натижаларини Венгрия вакили, UNESCOнинг 36-Бош конференцияси раиси Каталина Бодяи эълон қилди:

- Хонимлар ва жаноблар, конференция Фаластинни UNESCOга аъзо сифатида қабул қилиш тўғрисидаги резолюция лойиҳасини маъқуллаб овоз берди, - деди Каталина Бодяи.

Исроил, Германия, Нидерландия ва Швеция АҚШ қаторида қарши овоз берган давлатлардандир.

Вашингтонда қилган чиқиши чоғида Давлат департаменти расмий вакили Виктория Нуланд Фаластин масаласининг овозга қўйилишини "хом иш” деб баҳолаб, бу тадбирнинг Яқин Шарқ тинчлик жараёнига терс таъсир қилажагини таъкидлаб ўтди.

Исроил ҳам UNESCOга бадал тўлашни тўхтатишини эълон қилди.

Исроилнинг UNESCOдаги вакили Нимрод Баркан кечаги овоз беришни "фожеа” деб атади.

- Бу қарор ЮНЕСКО учун фожеадир. Бу ташкилот илм-фанни ривожлантириш билан шуғулланиши керак, илмий фантастика билан эмас, - деди исроиллик дипломат.

Фаластин раҳбарлари эса мухториятнинг UNESCOга қабул қилинишини Фаластин давлатининг БМТга аъзо давлатлар томонидан тўлақонли тан олиши томон қўйилган қадам сифатида баҳоламоқдалар.

Жорий йил сентябрида мухторият раиси Маҳмуд Аббос Фаластинни БМТга аъзо сифатида қабул қилишни сўраб, расман ариза топширган эди.

Фаластинликлар аризасини кўриб чиқиш ноябрга белгиланган.

Сайфуллох..: Фаластин масаласи, Ислом оламини қайтадан бирлашишлари, мусулмонларни уйғонишларига ва қуддус масжидини озод қилишда уларни исломий туйғулари исломий давлатни барпо қилиш сари олиб борилаётган харакатлар, араб оламидаги ўзгаришлардан кейин жуда тезлик билан илгарилаб бормоқда.
 Бундан ўта хавотирга тушиб бораётган АҚШ Фаластиндаги Аббос бошчилигидаги ёлғонтакам хокимиятни хоинлиги ва сиёсий заифликларидан фойдаланиб, уларни воситасида гўёки муаммоларни БМТ орқали ечилаётгандай қилиб кўрсатиб, мусулмонларни чалғитишга уринмоқдалар.
 Лекин Фаластинни БМТга аъзо эмас, уни хавфсизлик қўмитасига доимий аъзо қилиб олинганда ҳам, муаммо хечам ечилмайди. 
 Негаки булар ҳаракатланаётган системанинг ўзи БМТ бошчилигида, қачонлардир изроил деб номланган муаммони пайдо қилишган. Уни ривожлантириб қудратли давлатга айлантиришган. 
 Хозирда улар мусулмонларни қудратидан қўрқмаганларида ва Ислом оламидаги ўзгаришлар рўй бермаганида эди, улар Фаластинни хатто ҳеч қандай қувватга эга бўлмаган ЮНЕСКОга ҳам аъзо қилмаган бўлар эдилар. Фаластин бошқармаси эса, бутун қудратли куфр оламини дахшатга солаётган, Исломий уммат қувватидан воз кечиб, аслида ичидан чириб бўлган БМТ ташкилотидан ёрдам сўраётганини қаранг.
 Фаластин ва умуман Ислом оламидаги барча муаммолар, фақат Халифалик давлатини барпо қилиш орқали ва курашиш услубини ҳам уларни куфр системаси асосида эмас, балки Ислом асосидаги, Пайғамбаримиз САВ кўрсатиб берганларидек, суннатга мувофиқ олиб борилиши билангина ўз ечимини топади.
 Қолган ҳаракатларни барчасини орқаси кесик. ОЛЛОХ нусрат берсин.

Туркистон.
Просмотров: 1222 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 5
5 cayfullo  
0
Хозирда мажол давлатлари 20 дан ортиб кетди. Хаммасини аник санаб бера олмайман. уни шартлари эса, уша давлатни халки уларга исломни татбик килинишига тайёр булишлиги керак ва узини химоя кила оладиган харбий кувватга эга булиши шарт. Ливия харбий техникасини атайин НАТО томонидан тор мор килингани хам балки анашу хавотирларини окибатидан булиши мумкин.

4 пррао  
0
hо'p

3 Odil  
0
prraoga: bu savol o'rni e'mas bu yer

2 пррао  
0
албатта мусулмонлар робитаси илохийдир! Лекин хозирда Халифаликка мажол давлат кайсилар?

1 Odil  
0
Nega bular xadeb Falastin masalasini ko'taraverarkin-a BMT Falastinni davlat sifatida tan oladimi yo'qmi e'ndi farqi yo'q. Falastindagi muslmonlar e'ndi avvalgiday siyosiy ko'r e'maslar. Paygambarlik minxojiga asoslangan Xalifalik davlatidan boshqa xar qanday davlat ham fikr ham e'ndi ularni qiziqtirmaydi. Ularga fikriy yetakchlik kerak e'di. Ular bunga xozirda e'galar insho Olloh.
Xiddi e'ndi hamma Afg'onistondagi AQSH sharmandaligini unutib, nazarini Falastin muammosiga qaratadigandek harakat qilishayabdi. Ular bir narsani haligacha xis qilishmayabdi. Muslmonlar qayerda bo'lmasin aka-ukadirlar degan tuyg'ularimiz, sof aqidamiz yo'lida birodarlarimizni yordamsiz tashlab qo'ymasligimizni.

Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz