Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Ноябрь » 1 » Афғонистондаги хавфсизлик вазияти олдингидан кўра яхшиланган
21:29
Афғонистондаги хавфсизлик вазияти олдингидан кўра яхшиланган
 afganАфғонистондаги хавфсизлик вазияти олдингидан кўра яхшиланган

НАТОнинг Афғонистондаги қўмондонига кўра, НАТО хавфсизлик масъулиятини афғон кучларига топшириши режага мувофиқ амалга ошса, Афғонистон минтақадаги йирик кучга айланади.

Афғонистондаги халқаро кучлар қўмондони Генерал Жон Алленнинг кўшича қилишича, мамлакатдаги хавфсизлик вазияти бир неча йил олдингига қараганда анча яхшиланган.

Айни пайтда Америко Мудофа вазирлиги ҳам ҳисобот чиқариб, Афғонистондаги хавфсизлик ижобий томонга ўзгаргани ва Толибон ҳужумлари камайганини даъво қилади.

Аммо, ҳисобот муаллифлари қўлга киритилган муваффақиятлар келажаги таҳдид остида экани ва бу таҳдид қўшни Покистондаги исёнкорлар учун хавфсиз ҳудудлардан келишини айтишган.

"Пентагон Афғонистондаги халқаро амалиётлар самарасини йилида икки марта ҳисоб-китоб қилади. Бу сафаргиси кўп жиҳатдан ишончли: хавфсизлик назорати афғон кучларига топширилган баъзи минтақаларда вазият яхшиланган", дейди Би-би-сининг Вашингтондаги мухбири.

Аммо, ҳисобот муаллифлари ушбу ютуқларга чегаранинг Покистон тарафидаги кўпда "хавфсиз жаннат" дейиладиган ҳудудлардан таҳдид борлигидан огоҳлантиришади.

Уларга кўра, исёнкорлар қайтишлари ва ё ўша ердан кўмак олишлари мумкин. Қайсидир нуқтада бу минтақалар Покистон амният кучлари тарафидан атайин дастакланаётгани борасидаги айбловлар такрорланади. Покистон кучлари ўзлари олиб бораётган исёнкорликка қарши саъй-ҳаракатлари эса, "маълум нуқталаргагина" қаратилган, дея таърифланади.

Хулоса шуки, мазкур ҳолат Афғонистондаги тинчлигига путур етказади ва НАТО етакчилигидаги АЙЭСАФ - Халқаро Хавфсизлик Кўмак кучлари амалиётларига таҳдид солади.

Сиёсий жиҳатдан бу - келаси йил қайта сайланишга умид боғлаётган Президент Обама учун яхши хабар эмас. У 2012 йил сентябр ойигача Афғонистондан ўн минглаб қўшинларни, 2014гача эса, Америка кучларининг аксарини олиб чиқиб кетишга бел боғлаган.

Афғонистондаги ҳақиқий воқелик эса, айрим жойларда хавфсизлик вазияти яхшилангани эса-да, умумий манзара, муваффақиятлар чегараланган доирада экани ва ё қолган ҳудудларда умуман аҳвол ўнгланмаганини кўрсатади.

Бу эса, Вашингтон билан Исломобод ўртасидаги муносабатлар нима учун танг қолаётганини тушунишга ёрдам беради.

Абдуллох..: АҚШ Афғонистондаги урушни, асли исломий мужохидлар билан АҚШ бошчилигидаги куфр босқинчилари ўрталарида кечаётганини бурмалаб, Толибон бошчилигидаги мужохидлар озодлик учун харакатини, Афғон давлатчилигига қарши ноқонуний ҳаракат сифатида кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.
 Уни орзуйидаги мақсади эса, Толиблар билан музокарага келиб, уларга ҳокимиятни топшириб тинчгина чиқиб кетиш режаси амалга ошмаганидан, энди толибларга қарши ҳукумат ҳарбий кучларини тайёрлаб, уларни бари бир АҚШдан кейин Афғонистонни ўз қўлларида ушлаб қола олмасликларини билган холда, ҳеч бўлмаганда уларни Толибонга муносиб рақиб қилиб қолдириб кетишни хоҳлайди.
 АҚШ хозирда Афғонистонни ўзидан кейин демократик давлат сифатида қолдиришдан умиди узилганлигидан. Энди у ерларни узоқроқ давом этадиган мусулмонлар аро қирғинбарот уруш ўтини сепмоқчи бўлади. 
 Бунинг учун у Толибонни нафақат дунё севелизациясини, балки Афғон халқини ҳам душмани қилиб сифатлашга, Карзайга кқрашли кучларни эса аксинча, халқпарвар, тинчликпарвар қилиб кўрсатишга ҳаракат қилиши табиий.

Туркистон.
Просмотров: 1608 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
1 Odil  
0
Umid qilamizki Afg'on xalqi uyg'onsin. Muslmon muslmonni qonini to'kmasin. Biz bilgan davlatlar ichida e'ng "DAAYUSLAR" kam bo'lgan joy bu Afg'oniston. O'limdan e'ng kam qo'rqadigan odamlar ham, dunyoga muhabbati juda past bo'lgan muslmonlar ham shu yerda. Olloh bularni o'rtasidan fitnani ko'tarsin. America va NATO kuchlarini oldida yana bir narsa sharmanda bo'lib chiqib ketayotganliklarini berkitishga urinishlar kuzatiladi e'ndi. Bu yeb toymaslar nigohlari arab davlatlariga qaratilayotgani ham bor gap. E'ndi Xalifalik davlatidan boshqa g'amlari qolmaydi bularni insho Olloh!

Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz