Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Ноябрь » 30 » Америка генерали: '2014 йилдан кейин ҳам Толиблар саҳнада қолади'
21:46
Америка генерали: '2014 йилдан кейин ҳам Толиблар саҳнада қолади'
martin
Америка генерали: '2014 йилдан кейин ҳам Толиблар саҳнада қолади'

Генерал Мартин Демпмейга кўра, Толибларни ҳеч қачон йўқ қилиб бўлмайди, улар Афғонистоннинг бир парчаси ва улар билан шуғулланиш керак.

Ўтган ҳафта охирида НАТО ҳаво ҳужуми оқибатида камида 24 нафар Покистон ҳарбийларининг ҳалок этилиши ортидан АҚШ ва Покистон ўртасидаги алоқалар ўта совуқлашди.

Америка муносабатларни қайтадан яхшилаш мумкинлигини айтади. Аммо Покистон Бош вазирининг айтишича, алоқалар энди аввалигидай бўлмайди.

Қўшма Штатлар Афғонистондаги Толибонга қарши урушда Покистон кўмаги ва ҳамкорлигига таянади.

Лекин ҳаво ҳужумидан ғазабга келган Исломобод Афғонистонга ҳарбий таъминот йўлини беркитиб қўйди. Ва бу ҳолат биринчи маротаба рўй бераётгани йўқ.

Би-би-си Америка Қуролли Кучлари Бош Штаби бошлиғи, генерал Мартин Демпсейни суҳбатга тортиб, Покистон орқали ўтувчи таъминот йўлисиз АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий миссияси қанча бардош бера олади, деб сўради.

Мартин Дэмпсей: Бу, биргина ўз яқинларини йўқотган 24 покистонлик аскар оиласи учун эмас, барчамиз учун бир фожеа. Ҳодиса ҳақида хабардор бўлишим биланоқ, мен телефонни олиб, энг аввало 20 йилдан буён танийдиган инсон, Покистон Қуролли Кучлари Бош Қўмондони генерал Кайонийга боғланишга қарор қилдим. Бу ҳодиса муносабатларимизни жуда ҳам қийинлаштиради албатта, лекин биз Афғонистондаги сай-ҳаракатларимизни давом эттириш йўлини топамиз. Агар, ҳатто, Покистон бизнинг таъминот йўлимизни беркитиб қўйиш қарорини олган бўлса ҳам...

Сайфуллох: Генерал - юқоридаги келтирган қурбонлари учун, НАТОга нисбатан Покистонни кўрадиган чоралари, АҚШ учун хеч қандай муаммо пайдо қила олмайди, яъни биз бунга аввалдан тайёр эдик демоқчи.

Би-би-си: Сиз айтгандай, 24 покистонлик аскар ҳаётига зомин бўлган бу ҳодиса эътиборсизлик оқибатими ёки ҳурматсизлик?

Мартин Демпсей: Ҳурматсизлик, ишончсизлик ва эътиборсизлик - бу сўзларни синоним деб айтсангиз ҳам бўлади. Қаранг, сиз Афғонистонда бўлгансиз ва ўша баландликлардан ошиб ўтгансиз, тўғрими?! Сиз биласизки, гарчанд биз ҳарбийлар исталган натижага аниқ эриша олишни билсак ҳам, бу - барибир жанг майдони. Урушда келишмовчиликлар, бўлинишлар ва чигалликлар бўлади. Мен Афғонистон ва Покистон ўртасидаги чегарада жойлашган Моҳманд вилояти баландликларида нима бўлганини аниқ билмайман, лекин буни биз албатта аниқлаймиз.

Сайфуллох: Яъни шунга шууунчами.... демоқчи.

Би-би-си: Афғонистондаги вазиятга кенгроқ қаралса, 2014 йил охирига қадар урушни тугатиш қарори тактик нуқтаи назардан нотўғри эди, деб ўйлайсизми?

Мартин Демпсей: Бу хавфни кучайтирди. Аммо, урушда маълум бир муддат белгиласанг, душманни кучлантириб юборишинг мумкин, деган қараш борлигини яхши биласиз. Лекин мен шахсий ҳарбий тарбиямдан келиб чиқиб айта оламанки, агар бир мақсадга эришиш учун маълум вақтни белгилаб, биргаликда, ҳатога йўл қўймасдан, кучни бир жойга жамлаб ҳаракат қилинса, Лиссабонда эълон қилинган режани амалга ошира оламиз.

Сайфуллох: Чекиниш тактикаси нуқтаи назаридан, иложисиз холатдамиз демоқчи шекилли...


Би-би-си: 2014 йил охиригача Толибонни мағлуб қилиб бўлмаса керак, шундай эмасми?

Мартин Демпсей: Мен, уларни мағлуб қилса бўлади, деб ўйлайман. Ҳарбий нуқтаи назардан "Мағлубият" сўзи душманни ўз иродангга бўйсундуришни англатади. Бу ерда биз сайланган, конституциявий Афғонистон ҳукумати ҳақида гапираяпмиз. Толибларни ҳеч қачон йўқ қилиб бўлмайди. Толибон Афғонистоннинг бир парчаси ва улар билан шуғулланиш керак.

Сайфуллох: Хақиқатдан хам буларни мақсадлари Афғонистонни демократлаштириш эди. Лекин вазийят аксинча исломийлашиб бормоқда. Толибонни эса булар ялиниб, миллионлаб пуллар сарфлаб хам муроса музокарасига чақира олмадилар. 

Би-би-си: Яъни, 2014 йилдан кейин ҳам Толибон мавжуд бўлади, тўғрими?

Мартин Демпсей: Ҳа албатта. Аммо, ярашиш мумкин бўлган Толиблар билан ярашиш мумкин, ярашиб бўлмайдиганлари Афғонистон давлати душмани бўлиб қолаверишади. Биз эса бу муаммони ҳал этишда афғонларни қўллаб қувватлашда давом этамиз.

Сайфуллох: АҚШ томонидан олиб борилган шунча зўровонликлар, бир неча юз минглаган бугунох  қурбонлар учун, агар хеч нарса ўзгармаган бўлса бу амалиётлар учун ким жавоб беради? кимни олдида, АҚШни яъни ўзини олдидами? 
 Улар ёрдам берамиз деган Афғонистон хукуматини эса, йилига 700миллиард доллор сарфланадиган АҚШ армиясини қуввати етмаган Толибонга қарши якка ташлаб  қочиб чиқиб  кетишмоқда. Буларни янги режалари эса, ташқарига эплаб чиқиб олиб, ташқаридан туриб  Афғонистон ичкарисида, фуқоролар урушини пайдо қилиш мақсадида Карзай армиясини қўлламоқчи.

Туркистон.
Просмотров: 955 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz