Среда, 22.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Ноябрь » 29 » Британия матбуотининг хабар беришича, британ қўмондонлари Афғонистондаги қўшин ҳарбий техникани Термиз орқали олиб чиқиш режасини тузишмоқда
08:57
Британия матбуотининг хабар беришича, британ қўмондонлари Афғонистондаги қўшин ҳарбий техникани Термиз орқали олиб чиқиш режасини тузишмоқда
army_brit

Британия матбуотининг хабар беришича, британ қўмондонлари Афғонистондаги қўшин ва ҳарбий техникани Термиз орқали олиб чиқиш режасини тузишмоқда.

Британ қўшинлари Афғонистондан 2014 йилда олиб чиқилиши керак.

Рўзноманинг ёзишича, миллионлаб долларга тенг ҳарбий техника-танклар, БТРлар, юк машиналари, артиллерия, вақтинчалик бараклар, ҳарбий шифохона, вертолет ва бошқаларни Британияга қайтариб олиб келиш ҳарбийларнинг жиддий бош оғриғига айланган.

Молиявий ва иқтисодий инқироз сабаб бюджети кескин қисқарган Британия Мудофаа вазирлиги келаётган уч йил мобайнида Афғонистондан қўшинлар ва техникани олиб чиқишнинг энг арзон йўлини қидирмоқда.

Ҳозирда муҳокама қилинаётган қўшинлар ва ҳарбий техникани қуруқликдан олиб чиқиш режасига мувофиқ, юклар Афғонистон шимолидаги Мозори Шариф шаҳрида 170 вагондан иборат поезд составига ортилиб, аввал Термизга олиб келинади.

У ердан Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия ва Украина ҳудуди орқали Оврўпога олиб келинади.

Dayli Mail нинг тахмин қилишича, йўл бўйи ҳарбий техникани Британия ва россия махсус кучлари қўриқлаб борадилар.

Юк Британияга етиб боргунича бир ой вақт кетиши айтилади.

Мозори Шарифни Термиз билан боғловчи йўл шу йил бошида ўзбекистонлик темирйўлчилар томонидан қуриб битказилган.

Осиё Тарақиёт Банки томонидан молияланган темирйўлнинг узунлиги 70 километрни ташкил этади.

1989 йилда совет қўшинлари айнан шу йўл орқали олиб чиқилганди.

Британияга қарашли ҳарбий техниканинг асосий қисми Афғонистон жанубидаги Ҳелманд вилоятидадир.

Музокаралар

Афғонистондан қўшинлар ва ҳарбий техникани олиб чиқиш амалиёти Британия тарихидаги энг йирик нақлиёт амалиёти бўлиши кутилмоқда.

Dayli Mail рўзномасидаги мақолага кўра, Британия ҳарбийлари ҳозирда Тошкент ва Москвада айни масала юзасидан музокараларни бошлаб юборишган.

Ўтган ҳафта Британия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғининг муовини, авиация вице-маршали Грехем Ҳовард Тошкентда ўзбек расмийлари билан музокаралар олиб борган.

Жаноб Ҳовардга Тошкентга сафарида яна икки нафар юқори мартабали қўмондонлар, шунингдек, нақлиёт мутахассислари ҳамроҳлик қилишган.

Ўзбекистон Мудофаа вазири Қобул Бердиев билан музокараларнинг асосий мавзуси Афғонистон бўлган.

Музокаралар тафсилотлари маълум эмас.

Британия ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Оврўпо ва Марказий Осиё бўлими бошлиғи Лаури Бристоу бу борада "халқаро ҳамкорлар билан мулоқот олиб бораётганлари ва бу мулоқотларнинг тафсилотларини муҳокама этмасликлари"ни айтган.

Сайфуллох: АҚШни Покистон билан аразлашиб, ўзи учун Афғонистондан қочиши муаммоли бўлиб турган бир пайтда, у ўзига урушда хамкорлик қилган коалицияга аъзо давлатларни хам, шу муаммоларини баттар чигаллштиришга  муваффақ  бўлди.
 Бу вазийятни юзага келтиришда АҚШ, 26-ноябрь куни НАТО авиация кучлари томонидан Покистон блог постига уюштирилган конли хужуми орқали эришди.
 Буни оқибатида бутун НАТОга аъзо давлатлари учун, Покистон энди беркитилди. Улар қоралаб келишаётган АҚШни Ўзбекистон билан яқинлашиш сиёсати, эндиликда улар учун, муаммодан қутилишни ягона йўли бўлиб қолиши мумкин.
 Бу стротегик харакат, АҚШ учун асосан Европадаги баъзи бир ўзи учун тўсиқ  бўлиб келаётган, Британия, Франция сингари давлатларни, жуда ноқулай холатга солиб қўйиши аниқ. 

Туркистон.
Просмотров: 1106 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz