Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Ноябрь » 2 » Чеченистондаги қийноқлар Россиянинг бир қисмига кўрсатилди
21:41
Чеченистондаги қийноқлар Россиянинг бир қисмига кўрсатилди
 Чеченистондаги қийноқлар Россиянинг бир қисмига кўрсатилди

Чеченистонда инсон ҳуқуқлари топталаётганига оид кўрсатувни НТВ телеканали намойиш қилди.

Россиянинг Узоқ Шарқидаги телетомошабинлар куни кеча Чеченистонда инсон ҳуқуқлари топталаётгани тўғрисидаги кутилмаган кўрсатувни томоша қилдилар.
Фильмнинг кутилмаганлиги шундаки, давлатнинг кучли назорати остидаги Россия телеканаллари одатда Чеченистонни тинч ва барқарор, гуллаб-яшнаётган республика қилиб кўрсатадилар.

Бироқ Россиянинг Европа қисмида яшайдиган томошабинлар фильмни кўра олмади: Газпром тасарруфида бўлган НТВ канали кўрсатувни "қайта ишлаш”га жўнатганини эълон қилди.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари кўп йиллардан бери Чеченистонда одамлар ўғирланаётгани ва бедарак йўқолаётгани, қийноқлар қўлланилаётгани тўғрисида айтиб келар, аммо бу ҳақда давлатнинг кучли назорати остида бўлган телеканалларда бир сўз ҳам айтилмас эди.

30 октябр куни НТВнинг Узоқ Шарқдаги томошабинларига Чеченистон Ички ишлар вазирлиги ва бошқа давлат идоралари фаолияти тўғрисидаги аччиқ ҳақиқат кўрсатилди.

Лекин кўрсатувни Узоқ Шарқ кўра олди, холос. Мамлакатнинг Европа қисми томошабинлари унинг ўрнига таъмирдан кейин очилган Большой театрдаги тантаналарни яна бир бор томоша қилди.

Ройтер агентлиги россиялик журналист Андрей Лошакнинг "ҳар доимгидай Кремлдан кимдир телефон қилган бўлиши керак”, деган гапини келтирди.

Бироқ Озодлик радиоси рус хизмати мухбири билан суҳбатлашган НТВ матбуот котиби Мария Безбородова кўрсатувнинг Кремл талаби билан олдириб ташланганини инкор этди:

- Тўғри, кўрсатув Узоқ Шарққа кетди. Лекин шундан сўнг канал раҳбарияти унда келтирилган фактларга аниқлик киритиш учун қайта ишлашга жўнатди. Умуман олганда, бу таҳририят иш услубидаги нормал кўриниш, - деди Мария Безбородова.

Эфирдан олиб ташланиши ортидаги сабаблар қандайлигидан қатъий назар кўрсатувнинг Россия телевидениеси андозаларини йиртиб ташлайдиган даражада бўлгани қизиқдир.

Унда 26 ёшли Ислом Умарпашаевнинг кўргиликлари ҳикоя қилинган. Исломнинг айтишича, у Чеченистон Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан ўғирлаб кетилган ва вазирлик базасида 4 ой сақланган, қийноққа солинган. Унга "ўлдирамиз” деб, таҳдид қилишган.

Шу кунда Россия ичкарисида яшириниб юрган Умарпашаев инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Москвадаги "Мемориал” инсон ҳуқуқлари маркази вакили Александр Черкасов Шимолий Кавказда амалга оширилаётган терроризмга қарши кампания замиридаги жиноятлар тўғрисида гапирар экан, жумладан бундай деди:

- Гап аслида ички ишлар ходимларининг одам ўғирлашлари, тергов ўтказишнинг ғайриқонуний усуллари тўғрисида эмас, балки терроризмга қарши курашнинг сохталаштирилаётгани устида бораяпти. Умарпашаевнинг айтишича, у бир неча ой ОМОН базасида сақланган. Бир неча ойдан кейин у қандайдир жанггари томонидан ўлдирилган бўлиб чиқади. Ҳамма учун қулай бир ҳолат...

Черкасов кўрсатув эфирдан Кремлнинг буйруғига биноан олиб ташланганига ишонади.

- НТВ бу кўрсатувни икки ҳафта эфирга чиқармай ушлаб турди. "Кўрсатамиз” деб ваъда беришди, лекин кўрсатишмади. Рамзан Қодировнинг шарҳини кутишди. Чеченистон президенти шарҳ беришдан бош тортди. Шундай бўлса-да, канал ўзининг қандайдир ички тўсиқларидан ошиб ўтиб, ҳавога узатди кўрсатувни. Лекин Узоқ Шарққа кўрсатилганидан кейин, баъзиларнинг айтишича, тепадан – Кремлданми, ҳукуматданми, ишқилиб, тепадан қўнғироқ бўлган ва эфирдан олиб ташланган, - деди Черкасов.

Кўп йиллардан бери Москва 1994 йилдан бошлаб иккита урушни бошидан кечирган Чеченистонда тартиб ўрнатишда Рамзан Қодировнинг қаттиқ қўлига таяниб келади.

Лекин инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг айтишича, Қодировнинг ўзи ва унга содиқ куч ишлатар идоралар оддий фуқаролар ҳуқуқларини мунтазам равишда топтаб келади.

Сайфуллох..: Бу ҳаракатлардан икки хил мақсад кўзланаётган бўлиши мумкин:
  1. Қодиров хаддидан ошиб кетиб, Москва ўзини баъзи бир манфаатларига тўсқинчилик қилаётганидан, ёки Ғарб давлатлари томонидан кутилаётган фитналардан таъсирланиб кетиши мумкинлигидан хавотирланиб, сиёсий олам Дон Киходи бўлган Қодировни ўз ўрнига тушуриб қўймоқчи.
   2. Россия хаддидан ошиб кетиб, Вашингтонни баъзи бир манфаатларига тескари олиб бораётган ишлари ва халқаро сиёсатда АҚШ етакчилигига қарши янгича ғарбий лагерни шакллантиришга бўлган интилишлари. Бу ишларга хатто Хитойни жалб қилишга уриниши оқибатидан, Россияни ўз ўрнига тушириб қўйиш нийяти бўлиши ҳам мумкин..
  АҚШ учун Афғонистондан ўз харбийларини олиб чиқиб олгунига қадар, М Осиёда тинчлик сақланиб туришидан манфаатдор бўлиб турибди. Россияни эса энг хавфли ва заиф худуди хисобланган Кавказ минтақасидаги тинчлик хукм суриши ҳам Россия учун жуда мухим ва хавфли. 
 Кавказдаги тинчлик ҳам Ғарбга қанчалик боғлик бўлса, Ўрта Осиёдаги тинчлик масаласига ҳам Россияни шунчалик таъсири бор.

Туркистон.
Просмотров: 1106 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 3
3 пррао  
0
биродарлар бу сайт
хозирда кайси давлат
тасаруфида? Бу ердаги
ёзишмалар хам тазоратдан
утадими?

2 Odil  
0
albatta mumkin

1 пррао  
0
Савол мумкинми?

Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz