Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Ноябрь » 12 » Газ ҳам йўқ, свет ҳам йўқ, сув ҳам йўқ
16:54
Газ ҳам йўқ, свет ҳам йўқ, сув ҳам йўқ
gaz

Газ ҳам йўқ, свет ҳам йўқ, сув ҳам йўқ

Газ милтиллаб ёняпти, кўпчилик қишлоқларда шу ҳам йўқ, дейди Озодлик суҳбатдошлари.

"Эркин микрофон"га бўлган қўнғироқларнинг аксарияти бугун кўпчиликни қийнаётган газ, свет ва сув муаммоси ҳақида бўлди.

Газ билан электр Наманганнинг Халқободида ҳам йўқ

Сарлавҳада "ҳам” боғловчиси ишлатилгани бежиз эмас. Кейинги кунларда Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетиши биланоқ Озодликнинг Эркин микрофонига қилинаётган мурожаатларнинг аксарияти иссиқлик манбалари тақчиллиги тўғрисидаги шикоятлардан иборат бўлиб қолди.

Наманган вилояти, Поп тумани, Халқобод шаҳарчасидан қўнғироқ қилган, ўзини Йўлчибой, деб таништирган йигитнинг айтишича, у яшайдиган аҳоли пунктида нафақат газ ва электр энергияси, балки сув ҳам йўқ.

- Наманган вилояти, Халқобод шаҳарчасидан бўламан. Ўзи қаерга мурожаат қилишни ҳам билмаймиз аслидаю борадиган жойимиз қаердалигини ҳам билмаймиз. Халқобод шаҳарчасида бировнинг уйида газ бўлмаса, 10-15 кун бўлдики одамларнинг уйида совуқ сув ҳам йўқ. Иссиқ сувнинг узиб ташланганига 8 йил бўлди. Ҳозирги вақтда умуман свет йўқ. Икки соат свет беради. Одамлар қанақа қилиб тирикчилик қилаяпти, нима еяпти билмаймиз.

Озодлик: Газ қачондан бери йўқ.

- Менимча, газ 15 кундан бери йўқ. Ëнаяпти фақат номига. Гугурт чўпни ëқиб қўйгандай ëнаяпти.

Озодлик: Свет қачондан бери ўчаяпти?

- Свет 20 кундан бери шунақа. Бир суткада икки соат ëқиб қўяди. Бир хил вақтларда умуман уч-тўрт суткалаб свет бермаяпти.

Озодлик: Сув ҳам йўқ дедингиз.

- Сувни умуман айтмаса ҳам, бир ҳафтадан бери аҳолига сув берилгани йўқ. Кимдан ëрдам сўрашимиз керак? Нима чет элдан ëрдам сўрайликми? Халққа ким ëрдам беради?

Сайфуллох: Яхшиям тоза хаво Каримовни қўлида эмас. Ўзбек мухолиф кучлари негадир йўқ бўлиб кетдими? Бу АҚШни Каримов билан дон олиша бошлаганлигига боғлик эмасмикин. Уларда газ, иссиқ сув совуқ  сув, свет бормикин. 
 Йўқ  бўлса Хиллари хоним келганида, уларни ахволларини суруштириб қўйиш керак. Яқинда хокимият сўраб келганларида биздан ўпкалаб юришмасин.

Туркистон.
Просмотров: 7516 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 5
5 Абдуллох  
0
Ха, хизибда кандай тахминлар...?

4 sayfullo  
0
Каримовни АКШ бошчилигидаги Гарб давлатлари хотиржам килишмокда. Каримов хам колган барча диктаторлар каби, факат уз салтанатини саклаб колишдан бошка нарсани уйламаслиги аник. Хозирда АКШ билан Каримовни Узбегистонда тинчликни саклаш манфаатлари бир бирига мос келиб турганлигидан, халкни бошкариши мумкин булган кучларни ичкарида йуклигидан, ташкарида эса хаммаси АКШни назорати остида эканлигидан. Каримов килаётган зулмларига нисбатан кузгалонлар пайдо булишидан хавотирга тушмайди.

3 Odil  
0
nima uchun e'ndi O'zbekistonda g'alva chiqishi kerak Olloh saqlasin!
Xar qanaqa topalon chiqsa ana AQSHda, Angliada, Fransiada, Rossiada chiqsin bizga topalon kerak e'mas muslmon muslmonni xech qachon o'ldirmasin. Ana o'sha g'arb davlatlari biri birini yeb bitirsin.

2 Камил  
0
Бу Уш билан боглик "косово сценарийси" эмасмикан?
Демокчиманки, косовода хам "Косово озодлик армияси" колига катта микдорда курол ярок утиши учун Албанияда, адашмасам 1994 (ёки 1996) йили тополонлар булиб утган эди. Шунинг учун атайлаб тополон уюштиришмаябдимикан тагин?
Ёки бу кланлар орасидаги тортишувмикан?

1 Камил  
0
Кизик, Узбекистон хукуматига, уз халкини кийнаш оркали козголонлар эхтимолини янада кучайтиришдан нима наф бор экан?
Хизибда кандай тахминлар бор?

Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz