Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Ноябрь » 13 » Германия Ўзбекистонга сейсмологик қурилма берди
16:22
Германия Ўзбекистонга сейсмологик қурилма берди
ger

Германия Ўзбекистонга сейсмологик қурилма берди
 
Германия Ташқи ишлар вазирлиги ва Германиянинг Гелмголц номидаги Ерни тадқиқ қилиш маркази Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Сейсмология институтига сейсмологик қурилма комплектини тошпирди.

Ўзбекистондаги Германия элчихонаси маълумотига кўра, 10 ноябр кунги маросимда Германия Федератив Республикасининг Тошкентдаги элчиси Волфганг Нойен ҳам иштирок этган.

UzDaily.uz Интернет нашри хабарига кўра, сейсмологик қурилма комплекти учта замонавий рақамли сейсмологик станция ҳамда сейсмик маълумотларни таҳлил қилувчи дастурдан иборат.

Германия берган қурилма ўрнатилиши билан "Тошкент” сейсмик станцияси Марказий Осиёдаги халқаро сейсмик станциялар тармоғига (CAREMON) уланади ва реал вақт режимида бутун Марказий Осиё минтақаси ҳамда дунёдаги зилзилалар тўғрисида маълумотлар олади ва тарқата бошлайди.

---------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
Германияда Ал-Қоида ва ЎИҲ аъзоси суд қилинмоқда

Германияда Ал-Қоида ва Ўзбекистон Исломий Ҳаракатига аъзоликда гумон қилинган 37 яшар Аҳмад Вали устидан маҳкама жараёни бошланди.

Лента.ру ахборот агентлиги хабарига кўра, келиб чиқиши афғонистонлик бўлган Аҳмад Вали Германия фуқаросидир.

Немис прокурорларига кўра, у Покистондаги бир неча террорчилик лагерида тайёргарликдан ўтган.

Аҳмад Вали 2011 йил апрелида Кобул шаҳрида АҚШ ҳарбийлари томонидан қўлга олинган ва Германияга жўнатилган.

Террорчиларга алоқадорликда гумонланган Аҳмад Валининг Ҳамбург шаҳридаги исломий гуруҳларга алоқадорлиги айтилмоқда.
--------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
АҚШ ширкати Ўзбекистонга замонавий детекторлар сотмоқда
 
Тошкент аэропорти.

Ўзбекистон аэропортлар хавфсизлигини таъминлаш учун Американинг Implant Sciences корпорациясидан замонавий детекторлар сотиб олмоқда.

Ички хавфсизликни таъминлашда қўлланиладиган юқори технология ва цензорлар ишлаб чиқарадиган Implant Sciences ширкати портловчи моддаларни аниқлашда қўлланиладиган портатив Quantum Sniffer QS-H150 ускунаси ширкатнинг янги хародори Ўзбекистонга сотила бошланганини эълон қилди.

Istockanalyst нашри хабарига кўра, ўта сезгир, енгил ва ишлатиш учун қулай бўлган янги қурилма Ўзбекистон аэропортлари хавфсизлигини таъминлашда қўлланилади.

Хабарга кўра, хавфсизликни таъминловчи бундай замонавий техника Ўзбекистонга илк бор сотилмоқда.

Яқинда Implant Sciences ширкати Тошкентда ўз ваколатхонасига эга бўлган PS, LLC ширкатлари билан тақсимот ҳақида шартнома имзолаган.

Сайфуллох: Ўзбекистонни АҚШ билан "озодлик радиоси" айтмоқчи дон олиша бошлаганидан буён, хатто Европада хамтавоқлари кўпая бошламоқда.
 Бундан кайси давлатлар АҚШни содиқ кўппаклари эканлигини билиб олишимиз мумкин. Масалан Германия яқин кунларда хам, Ўзбек мухолифот кучларини бошини бирлаштиришда ўзини катта хиссасини қўшаётган эди. Юқорида кўриб турганимиздек уни стротегияси, АҚШни Ўзбекистонга нисбатан муомиласини ўзгаришига қараб кескин бурулишлар ясамоқда.
 Ўзбекистонни ўзини анча хотиржам сеза бошлаганидан эса, у ўз ичидаги рўй бериши кутилган норозилик қўзғалонларини айнан АҚШ ва уни кўппаклари томонидан кутилганлигига далолат қилади.
 Қозоғистонда аксинча охирги пайтларда рўй бериб келаётган қўпорувчилик харакатларини кучая бошлаётгани хам, мана шу дунёга террор уруғини сепувчи давлатлар томонидан ривожлантирилаётган бўлса ажаб эмас.
 АҚШни хозирги дунёни бошқарув услубига эътибор берсангиз, у ўзини террорчиларга қарши курашаётгандай кўрсатиб, аслида эса ўзи уларни маълум миқдорда йуналтира олиш қувватига хам эга. 
 Шундан умид қилган Каримов, улар билан қанчалик яқинлашган сари ўзини хотиржам сезмоқда. Негаки Ўзбек мухолифат кучларини деярли барчаси, АҚШ назорати ва хомийлиги остида.

Туркистон.
Просмотров: 1043 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz