Среда, 22.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Ноябрь » 21 » Иорданиядаги бадбахт режим Росулуллоҳ A байроғига қарши уруш қилмоқда
08:52
Иорданиядаги бадбахт режим Росулуллоҳ A байроғига қарши уруш қилмоқда
                                                                             بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم

                                                                              
Иорданиядаги бадбахт режим Росулуллоҳ A
байроғига қарши уруш қилмоқда
Иордан хавфсизлик хизмати Ливия қўзғолонида жароҳат олганлар даволанаётган касалхонани текширгани борди. Ярадорларни ҳолидан хабар олиб, кўнгилларини кўтариш учун бормади, балки уларни Росулуллоҳнинг «Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ» байроғини кўтаришдан ман қилиш учун борди. Бу репрессиячи хизмат ярадорлардан Росулуллоҳ Aнинг байроғи билан «Ислом давлати дастури лойиҳаси» китобчасини топширишларини талаб қилди. Ярадорлар уларнинг бундай манфур хатти-ҳаракатларидан қаттиқ аччиқландилар, аксарлари Росулуллоҳ Aнинг байроғи билан китобчадан воз кечишга рози бўлмай, уларнинг хавфсизлик ходимлари томонидан тортиб олинишига «биз остида туриб жанг қилиб жароҳат олганимиз ушбу байроқдан ҳаргиз воз кечмаймиз ва уни сизларга бериб қўймаймиз», деб қарши чиқдилар.
Маълумки, бундан олдин Ҳизбут Таҳрир йигитлари ярадорлардан ҳол сўраш, уларни муборак қурбон ҳайити билан қутлаш учун касалхонага ташриф буюришиб, уларга Росулуллоҳ Aнинг байроғини ҳадя қилган эдилар. Ўшанда ярадорлар Росулуллоҳ A байроқларига кўзлари тушганда касалхона биноси такбирлар садосидан ларзага келганди.
Биз бундай қилмиш қаршисида қуйидагиларни таъкидлаймиз:
Иордан режими кўришни истамаётган ушбу байроқ бирор партия ё жамоанинг байроғи ҳам эмас, «Сайкс Пико» байроқларидан бири ҳам эмас. Балки у Росулуллоҳ Aнинг Уқоб байроғи, «Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ» байроғидир. Бу байроқ остида Мўъта ғазоти қўмондонлари шаҳид бўлган, Жаъфар иккала қўли қирқиб ташланса ҳам, уни тушириб юбормай, бағрига босиб тургани учун «Жаъфари тайёр», деб ном олган. Бу байроқ илк фатҳ байроғидир, остига барча мусулмонларни бирлаштирувчи байроқдир. Чунки инша Аллоҳ, айнан бўлиниш ва фирқаланиш байроқлари қулаб тушажакдир, ўрнига ушбу Уқоб байроғи ҳилпираб туражакдир. Бугун мусулмонларнинг ушбу байроққа нисбатан муҳаббатлари, уни Аллоҳнинг изни билан келаётган Халифалик давлатининг байроғи сифатида юқори кўтаришга интиқликлари намоён бўлди.
Бугун Росулуллоҳ Aнинг асҳобларидан иборат биринчи шаҳидлар қонига беланган ушбу замин узра яҳудийлар байроқлари ҳилпираётган бир пайтда, бу бахтиқаро режим Росулуллоҳ Aнинг байроғи кўтарилишини ман қилди. Бу фақат бир нарсага далолат қилади, у ҳам бўлса, режим қалби ушбу байроқдаги мазмун ва моҳиятга нисбатан адоват билан тўла, унинг мусулмонлар байроғига айланиши йўлидаги ҳар қандай ҳаракатга нисбатан қора ниятлар билан тўлиб тошган. Бу шуни тасдиқламоқдаки, айни режим Исломнинг ҳаёт воқеига қайтишига йўл қўймаслик ва яҳудийлар давлатини ҳимоя қилиш учунгина мавжуд бўлиб турибди.
Биз Иордан режимига Аллоҳнинг Китобига адоват қилган, Росулуллоҳ Aни таҳқирлаган, исломий даъват соҳибларини репрессия қилиб, жазолаган Қаззофийдан Жаббор Аллоҳ интиқом олганини, унинг нафақат мулкидан маҳрум қилганини, балки ўзини ҳам хор қилиб, ҳамманинг кўз олдида шармандаю шармисор қилганини эслатиб қўймоқчимиз. Бу бадбахт режим шуни билиб қўйсинки, у ушбу ла илаҳа иллаллоҳ шиорига қарши уруш қилиш билан ўзидан бошқага ҳаргиз зиён етказолмайди, ғаразгўйлар ҳар қанча адоват қилишмасин, тил бириктирувчилар ҳар қанча тил бириктиришмасин, Росулуллоҳ A байроғи ҳамиша ҳилпирашда давом этади.

«Золим кимсалар қай оқибат сари кетаётганларини яқинда билиб олишади» [Шуаро 227]
Ҳизбут Таҳрирнинг Иорданиядаги матбуот бўлими

16 зул-ҳижжа 1432ҳ
12 ноябр 2011м 

Просмотров: 960 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz