Среда, 22.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Ноябрь » 1 » Қирғиз сайловлари демократия томон илгари силжишми?
21:54
Қирғиз сайловлари демократия томон илгари силжишми?
 almazҚирғиз сайловлари демократия томон илгари силжишми?

Мустақил таҳлилчилар ҳозирча бу саволга тасдиқ жавоби беришга ошиқмаëтирлар.
30 октябр куни Қирғизистонда президент сайловлари бўлиб ўтди. Мамлакат парламент бошқарувини танлаганидан бери белгиланган илк сайловнинг нисбатан тинч ва эркин муҳитда ўтгани¸ қирғиз таҳлилчилари¸ қолаверса айрим хориж кузатувчиларининг бу тадбир Қирғизистонда демократия томон яна бир муҳим одим ташланди¸ деган фикр билдиришларига асос бўлмоқда.

Сайловларнинг эртасига Озодлик мухбири айрим мустақил таҳлилчиларни ана шу мулоҳаза атрофида мушоҳада юритишга таклиф қилди.

"30 октябр куни Қирғизистонда бўлиб ўтган президент сайловлари мустақиллигидан сўнг "Марказий Осиëдаги демократия оролчаси” деб ном олган бу мамлакатда демократия сари илгари силжишми?” деган саволга жавоб берган сиëсатшунослар орасида энг некбини қирғизистонлик сиëсатчи¸ "Айкол Эл” партияси етакчиси Эдил Байсалов бўлди.

Байсаловга кўра¸ сўнгги президент сайловлари¸ шубҳасиз¸ Қирғизистоннинг демократия йўлидан оғишмай ташлаган жиддий қадами ва у Марказий Осиëнинг бошқа мамлакатларига ўрнак бўлгулик.

- Шубҳасиз¸ кеча ўтказилган сайловларда халқнинг катта қисми қатнашди ва бу Қирғизистон тарихидаги энг кўп рақобатчи номзод қўйилган сайлов бўлди. Сайловолди муҳити ҳам¸ сайловнинг ўзи ҳам эркин ва очиқ руҳда ўтди. Сайловчилар кимнинг ким эканини уларнинг эркин кампаниялари¸ баҳсу мунозаралари ва бевосита учрашувлардан билиб олиб¸ сўнгра овоз берди.

Бу сайлов нафақат Қирғизистон¸ балки бутун Марказий Осиë тарихида олдинга ташланган жиддий қадамдир. Мустақилликдан бери ўтган 20 йил ичида минтақа давлатлари ўз тараққиëт йўлларини ўзлари танладилар ва бугунга келиб кимнинг қайси йўлдан кетаëтгани ойдинлашди.

Минтақанинг қолган давлатлари авторитаризм йўлидан оғишмаëтган бўлса¸ Қирғизистон¸ хато ва камчиликларга қарамай¸ демократия йўлидан оғишмаëтир. Қўшниларимиз бизнинг бу йўлдаги тажрибамиздан ўргансалар¸ бу кичиккина Қирғизистоннинг бутун минтақа ривожига қўшган катта ҳиссаси бўлади¸ дейди Озодлик билан суҳбатда қирғизистонлик сиëсатшунос Эдил Байсалов.

Қирғизистонлик сиëсатчидан фарқли ўзбекистонлик таҳлилчилар қўшни давлатдаги жараëнларни демократия томон ташланган муҳим одим¸ деб баҳолаш фикридан йироқ эканликларини айтадилар.

Ўзбекистондаги "Демократик ташаббуслар” гуруҳи етакчиси Искандар Худойберганов Қирғизистонда бораëтган жараëнларнинг¸ моҳият эътибори билан минтақанинг қолган ҳудудларидан кўп ҳам фарқланмаслигини таъкидлайди.

- Бизлар демократия деганда сиëсий шароит эмас ¸ балки иқтисод деган нарсани ҳам инобатга олишимиз керак. Демократия давлатида халқнинг турмуши, фаровонлиги ўсиб боради. Қирғизистонга қарасангиз, бу ҳеч қанақа тўғри келмайди. Ҳаëт тарзи борган сари пасайиб кетган Қирғизистоннинг. Ўзлари буни демократия дейишаëтгани бу табиий ҳол. Агарда давлатнинг тепасига Сталин ëки Гитлерга ўхшаган одам келса ҳам¸ демократия қураяпмиз, дейди. Бу билан иш битмайди. Бу бир.

Иккинчидан, Қирғизистонда бўлган воқеалар, Ўш воқеалари, демократия давлатига тўғри келмайди.

Учинчидан, бу миллий низо учун Бакиевнинг ўрнига келган одамлар, масалан¸ Роза Ўтунбаева ҳам айбдор. Аммо Қирғизистоннинг бирорта сиëсий партияси буни тан олгани йўқ.

Янги қирғиз президенти Россияга, унинг сиëсатига тўғри келмаган сиëсатни олиб борса, эрта-индин ўтирган жойидан чиқиб кетиши ҳеч гап эмас. Умуман мустақил эмас бу давлат. Қирғизистоннинг сиëсий тарафдан мустақиллигига ҳеч ким кафил бўла олмайди. Бу тўғрисида қирғиз ва Ғарб таҳлилчилари оғиз кўпиртириб гапириши мумкин. Бу пиар. Бу халқни алдаш йўлидан бири¸ дейди ўзбекистонлик сиëсатшунос Искандар Худойберганов.

Халқаро муносабатлар бўйича Британия қироллик институтининг Марказий Осиë бўйича етакчи таҳлилчиси¸ профессор Юрий Фëдоров ҳам Қирғизистондаги инқилоблару сайловларни Марказий Осиëда демократик зеҳниятнинг ўринлашаëтгани сифатида талқин этишни¸ бу минтақани тушунмаслик¸ ëхуд уни атайлаб нотўғри талқин этиш намунаси деб атайди.

- Ҳозирча Киргизиями¸ Қирғизистонми¸ у ерда демократия тантанаси ҳақида гапиришга эрта. Негалигини ҳозир тушунтиришга уринаман. Асқар Ақаев президентликдан қочиб кетганидан бери Қирғизистонда юзага чиққан воқеалар демократия ривожи эмас¸ балки турли минтақавий ва корпоратив кланларнинг ҳокимият учун кураши сифатида изоҳланиши лозим. 

Бакиев ва унинг оиласи Қирғизистондаги пул келадиган соҳанинг барчасини ўз кланидан четга бермаганидан сўнг¸ қуруқ қолган шимолий кланлар бунга қарши исëн кўтардилар. Халқнинг қашшоқлашган ва ғазабнок қисмидан эса¸ Бакиев ва рақиб кланни ағдариш воситаси сифатида фойдаландилар¸ холос. Ҳозирги сайлов ҳам ҳокимият¸ давлат идораларидаги амаллар ва пул келадиган каналларни қайта тақсимлашдан бошқа нарса эмас.

Қирғизистонда демократик жараëнлар бормоқда¸ минтақанинг қолган давлатлари қирғизлардан ўрнак олиши лозим¸ деган гап чўпчакдан бошқа нарса эмас. Аслида Қирғизистондаги асл жараëнлар минтақанинг қолган қисмидаги жараëнлардан моҳиятан фарқ қилмайди.

Ягона фарқ¸ унинг нисбатан очиқлигидир. Агар Оқсарой ва Оқўрдада нималар бўлаëтгани қаттиқ сир тутилса¸ Қирғизистонда¸ минтақавий кланларнинг тўхтовсиз кураши оқибатида бу жараëн юзага сизиб чиқмоқда. Ўзбекистон¸ Қозоғистон каби давлатларда минтақавий ва иқтисодий кланлар ўртасидаги мувозанатни ушлайдиган Каримов ва Назарбоев каби қаттиққўл ва кучли раҳбарлар бўлса¸ Қирғизистонда азалдан ҳукм суриб келган жануб-шимол зиддияти боис¸ бундай шахс йўқ. Бор фарқ шу¸ холос¸ дейди Халқаро муносабатлар бўйича Британия қироллик институти етакчи таҳлилчиси¸ профессор Юрий Фëдоров.

Сайфуллох..: Фёдоровни гаплари ҳақиқатга жуда яқин. Ҳақиқатдан ҳам Қирғиз давлатини асосий муаммоси, уни минтақалар аро, уруғ ва элатлар аро, бунга яна миллатлар аро низолар ҳам қўшимча бўлди.
 Бундан қутилишнинг ягона йўли эса, уларни  ҳаммасини қайтадан бирлаштира оладиган мафкуравий робитага мухтож. Уларни бирлаштириши мумкин бўлган ягона робита эса исломий мафкура эканлигини хатто Ю Фёдоров ҳам инкор эта олмайди. 
 Фёдоров айтаётган ечим, қаттиқ қўл диктаторлик режимини ўрнатиш орқали бу муаммони бартараф этиш нотўғри. Бунга Араб диктаторларини хозирги ахволи ва Ўрта  Осиё диктаторларини кутаётган келажакдаги ахволлари мисол бўла олади.
 Қирғизстоннинг ислохоти, яқин кунларда кутилаётган Халифалик давлати худудига зудлик билан қўшилиш орқали, ёки уни хомийлиги остида ўз ўзидан амалга ошади. Негаки Қирғизистонни ўзи исломий тузумни татбиқ қилувчи Халифалик давлатини бошланиш нуқтаси бўлишга хозирча  ярамайди.

Туркистон.
Просмотров: 1082 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 3
3 пррао  
0
Sayfulloh хозирда киргизистон ярамаса хозир мажол давлатлар сарасига кайси давлатлар киради?

2 Abdulaziz  
0
Ha to`g`ri biz musulmonlar bugun, ijtimo, iqtisod, siyosat, talim vahokazo shunga o`hshash sohalarda orqda qolmoqdamiz bunday holatdan chiqish esa yagona islomiy hayotda yashashlik buning uchun bizga HALIFALIK davlatI kerak, anashunda biz uyg`onamiz va yuksalamiz, anashunda dunyo karvonidan otda emas balki oldinda yuramiz.

1 Odil  
0
Sayfulloh siz aytayotgan Xalifalik davlatini tezroq tiklanishini Ollohdan yolvorib so'raymiz. Chunki o'sha davlatga muxtojligimiz kundan kunga o'shib borayabdi har soxada. Chidab ham sabr qilib ham bo'lmaydigan nuqtaga yetib keldik bu zulmlarga

Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz