Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Ноябрь » 11 » Қирғизистон: Ўш ҳокими ўз милициясига эга бўлмоқчи
16:51
Қирғизистон: Ўш ҳокими ўз милициясига эга бўлмоқчи
melis

Қирғизистон: Ўш ҳокими ўз милициясига эга бўлмоқчи

Мирзақматов ўзининг миллатчи қарашлари билан танилган

Ўш шаҳрининг зиддиятли ҳокими шахсан ўзига бўйсунувчи милиция кучларини яратиш ниятида эканини маълум қилган.

Миллатчи қарашлари билан танилган Мелис Мирзақматовнинг режаси бўйича бу кучлар Қирғизистон ички ишлар вазирлигидан мутлақо мустақил бўлади.

Бу ҳақда унинг ўзи пайшанба куни Ўшда, матбуот кунига бағишланган йиғин чоғида гапирган.

Қирғизистон жанубида катта қудратга эга экани айтиладиган Мирзақматовнинг сўзларига кўра, шахсан унинг ўзига бўйсунадиган милиция таркибида махсус кучлар ҳам бўлади.

Шаҳар милицияси, прокуратура ва Миллий Хавфсизлик Хизмати ҳокимга бўйсунмайди ва кўпинча унга қарши ишлайди
Мелис Мирзақматов
Ўш ҳокими бундан аввал шаҳар бюджетини марказдан ажратиб олган ва шаҳарнинг янги байроқ ва гербларини қабул қилган эди.

Ҳоким Ўш шаҳри "маҳаллий ўз-ўзини бошқаришнинг намунаси" эканини айтган.

Журналистлар билан учрашувда Мирзақматов ҳуқуқ-тартибот идораларининг амалдаги бошқарув тизимини танқид қилган.

"Шаҳар милицияси, прокуратура ва Миллий Хавфсизлик хизмати ҳокимга бўйсунмайди ва кўпинча унга қарши ишлайди", - дея шикоят этган Ўш ҳокими.

Ўзининг айтишича, у Ўш шаҳар милиция кучларини ташкил этиш ғоясини Бош вазир ўринбосари Шамил таханов билан муҳокама этган.

"Аммо Бишкекда ҳеч ким менга қулоқ солмаяпти", - деган Мирзақматов.

Унинг айтишича, мустақил милиция кучлари Ўшда "қонун устиворлигини таъминлаш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилади".

Салбий оқибатлар

Қирғизистондаги айрим таҳлилчиларга кўра, президент сайловларида Атамбаевнинг ғалаба қилишига ҳисса қўшган Мирзақматов сайловлардан сўнг ўзига янада кўпроқ ишонаётган бўлиши мумкин.

Аммо таҳлилчилар унинг ўз милиция кучларига эга бўлиш ҳаракатлари салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришмоқда.

Жумладан, АКИ-Пресс агентлиги чоп этган мақолада ёзилишича, бу Мирзақматовнинг шахсий репрессив аппаратига эга бўлишини англатади.

Ўтган йил июнида юз берган этник зўравонликлар маркази бўлган Ўшда юзлаб, асосан ўзбеклар ўлдирилган ва уларнинг уйларига ўт қўйилган.

Гувоҳлар, инсон ҳуқуқлари фаоллари ва айрим қирғиз сиёсатчилари зўравонликларда собиқ президент Бакиевнинг тарафдори бўлган Мелис Мирзақматовнинг қўли борлигига ишора қилишган.

Унинг ўзи зўравонликларга алоқаси борлиги, уларнинг ўзбекларга қарашли мол-мулк ва бизнесларни тортиб олиш мақсадида уюштирилгани ҳақидаги даъволарни рад этиб келади.

Сайфуллох: Мирзақматов ўзини химоя қилишдаги илгариги услубини ўзгартирмоқчи эмас. Яъни у ноқонуний муттахамчилик йўлидан боришда давом этмоқчи. Бунга сабаб эса, уни Атанбоевни хокимиятига ишонмаслиги, Бакиевларни қолдиқларидан тузилаётган аппозициялар учун эса у хоин хисобланади.
 Аслида бу сиёсатда ўта заиф позиция хисобланади. Бу давлатни шантаж холатида ушлаб туришлик қачонгача унга қўл келиши мумкин?
 Мирзақматов ўз жонини сақлаб қолишлик учун, шу йўналиши буйича боришда давом этадиган бўлса, стабил ва қувватлик давлат шаклланмаслиги учун қўлидан келганича харакат қилишга мажбур бўлади. Негаки у бирор бир етакчи гурух таркибида эмас. 
 Шунинг учун у давлат шаклланиб қудратга киргунига қадар, ўзи учун қонуний химояланиш куч структурасини шакллантириб олмоқчи.


Туркистон.
Просмотров: 1176 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz