Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Ноябрь » 16 » Кондолиза Райс: Андижон масаласида Рамсфельдга ён бермадим
17:58
Кондолиза Райс: Андижон масаласида Рамсфельдга ён бермадим
rays

Кондолиза Райс: Андижон масаласида Рамсфельдга ён бермадим

Шу ой бошида нашрдан чиққан Хотиралари Райс хонимнинг ўз кечмишлари битилган иккинчи китобидир
Президент Жорж Буш маъмуриятининг қудратдан кетишидан бир неча йил ўтиб, собиқ ходимларининг Оқ уйда кечган ҳаётлари ҳақида чоп этаётган хотиралари уларнинг қай асосда сиёсат юритганларини бироз бўлса-да, чуқурроқ англашга имкон беради.

Худди АҚШ собиқ Мудофаа вазири Дональд Рамсфельдга ўхшаб, собиқ Давлат котиби Кондолиза Райс ҳам яқинда чоп этилган Хотираларида 2005 йил 13 май ойидаги Андижон қирғинига қандай муносабат билдириш масаласида ораларида кечган баҳсу мунозараларини ёдга олади.

Чунки ўша пайтда Америка Қўшма Штатлари Хонободда Афғонистондаги ҳарбий амалиётлари учун ниҳоятда муҳим бўлган ҳаво базасига эга эди.

Жаноб Рамсфельднинг ўзи эса, ўша кунларни хотирларкан, Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ хавотирларини стратегик манфаатларидан устун қўйиши - "маъмуриятининг ўз ташқи сиёсатида йўл қўйган энг афсусланарли хатоларидан бири бўлгани"ни айтганди.

Райс хоним ҳам янги Хотираларида айни шу масалага тўхталиб ўтиб, бу борада қандай қилиб президент Жорж Бушни ўз сўзларига ишонтира олганини ҳикоя қилади.

2005 йилги қонли ҳодисалар ортидан АҚШ инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ аҳвол ҳақида ниҳоятда кескин ҳисобот чиқараркан, Ўзбекистон масаласида қарашларимиз жиддий тўқнашди.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов бунга жавобан Афғонистон ишғоли пайтида фойдаланишга рухсат берган ҳарбий базасидан чиқариб юбориш билан таҳдид қилди.

Бу каби имтиёз бизга қимматга тушмаганди, аммо у ушбу битимни ҳурмат қилмади ва айтганини қилди, дейди ўша кунларни хотирларкан АҚШ собиқ Давлат котибаси.

Шунда Дон мени чақириб олиб, ён беришимиз кераклиги, "ҳарбийларининг ушбу базага эҳтиёжлари борлиги"ни айтди. "Хавфсизлигимиз хавф остида экани"ни таъкидлади.

Мен Пентагоннинг аҳволини тушуниб турганим, аммо биргина Ўзбекистондаги ҳарбий ҳозирлиги деб, АҚШ инсон ҳуқуқлари масаласида мавқеини юмшата олмаслигини айтиб, жавоб бердим, деб ёзади Райс хоним, - "Устига устак, Ўзбекистон президенти таҳдид қилиб турган бир пайтда, бош эголмаслигимизни тушунтирдим".

Назаримда, Дон буни инсон ҳуқуқлари масаласини хавфсизликдан устун қўйиш деб тушунди ва ўша пайтда Оқ уйнинг Миллий Хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Стив Ҳадлейга ушбу масалани президентга етказишни буюрди.

Президент Жорж Буш, сўзсиз, ҳарбий базани сақлаб қолишни истарди. Бироқ у менга бироз шаштингдан қайт, демади ва мен ҳам бундай қилмадим, Каримов барибир ўз пўписасидан қайтмасди, мен эса база масаласида Қирғизистон билан музокаралар олиб боришим мумкин эди. Яна Тожикистон ҳам ўз ҳудудидан фойдаланишимиз мумкинлигини баён қилганди, дея ўз хотираларида давом этади Райс хоним.

Аммо барча хотираларда бўлгани каби, буларнинг қанчаси рост ва қанчалик ўзини оппоқ қилиб кўрсатиш ҳаракатлари эканини билиш мушкул.

Абдуллох: Бу расволар юқорида очиқчасига, хар қандай хунрезликларга муносабат билдиришда ўзларини манфаатларидан келиб чиқишларини тан олмоқдалар.
  Қизиги шундаки, шуларни билган холларида хам мусулмон етакчилари ёки етакчиликка интилаётганлари, яна ўзларини АҚШни қучоғига интилишаётганларидан уялмайдилар. 
 Бу нима бизлардаги табиатларимизни қулликка мойиллашиб бораётганиданми, ёки бошқа йўлларни кўра олмаётганимизданми.
 Булар гуантанамада қуръонни тахқирладилар, 11сентябр воқеасини ўзлари уюштирганлари исботланди, Пайғамбаримиз САВ ни карикатура қилиб хақорат қилишди, миллионлаган мусулмонларни қириб ўлдиришди ва яна хали тўхтаганлари йўқ, давом этишаябдилар.
 Биз ўз хаётларимизни ишониб топшираётган сиёсатчиларимиз эса, бизларга ўзларини қайсидир куфр давлатлари томонидан қўллаб қувватланаётганидан фахрланиб мақтанишмоқда. Бундан хам расвороғи уларни ўша ифлос режаларини амалга оширишларида улар билан елкама елка ўз хиссаларини қўшиб келмоқдалар.
 Хокимларни алмаштириш билан яхшилик кутишдан чарчадик, бу хеч қандай яхшиликлар олиб келмади. Негаки, муаммо хокимларда эмас, балки улар бизларни бошқаришаётган йўлда. Яъни аллақачон инқирозга учраган демократия мафкурасини ўзларига ниқоб қилиб олган халқаро системани нотўғрилигида.
 Ўз етакчилигимизни топшираётиб, сиёсатчиларини ана шу куфр системасидан бошқа система асосида бошқара оладиганларини излаш вақти етиб келди. Акс холда бу холатларимиздан баттарроқ  тубанликка қараб тушиб бораверамиз. 
 Хатто шу система билан энг чўққига чиққанимизда хам, ўша чуққидаги Европага эътибор беринг. Уларни хаёти мусулмонлар учун хорлик эмасми.

Туркистон.
Просмотров: 1117 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz