Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Ноябрь » 21 » Мисрда намойишчилар билан полиция тўқнашувида камида икки инсон ҳалок бўлган
09:07
Мисрда намойишчилар билан полиция тўқнашувида камида икки инсон ҳалок бўлган

misr2
 Мисрда намойишчилар билан полиция тўқнашувида камида икки инсон ҳалок бўлган

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми
Мисрда мамлакат бошқарувини Қуролли кучлар Олий кенгашидан фуқаровий ҳукуматга топширишни талаб қилаётган намойишчилар билан полиция ўртасидаги тўқнашувлар иккинчи кун давом этган.

Пойтахт Қоҳиранинг Таҳрир майдони яқинида Ички ишлар вазирлиги биносини ҳимоя қилаётган полиция кучларига қарши намойишчилар тошлар отганлар, полиция кўздан ёш сиздирадиган газ қўллаган, резина ўқларни ишга солган.

Шанбадан якшанбага ўтар тунида юз берган тўқнашувларда икки киши ҳалок бўлган, юзлаб одамлар яраланган.

Ушбу зўравонликлар Мисрда мўлжалланган парламент сайловларидан бир ҳафта олдин рўй берган ва шу йил февралида мамлакатни узоқ йиллар давомида бошқариб келган Ҳусни Муборак қудратдан ағдарилганидан кейин келиб чиққан энг йирик норозилик намойишлари бўлган.

Мисрдаги биринчи эркин сайловлар деб кутилаётган парламент сайловлари 28 ноябр кунига мўлжалланган.

Намойишчилар Қоҳира ва Александрия шаҳарларида полиция билан тўқнашган.

Бир киши Қоҳирада, яна бир инсон Александрия шаҳрида ҳалок бўлгани хабар қилинган.

Якшанба куни ҳам пойтахтда тўқнашувлар кузатилган.

Мухбирларга кўра, Таҳрир майдонида ҳамон 5000 атрофида намойишчи тарқалмасдан туришипти, улар ўз талаблари бажарилмагунича майдонни тарк этмасликлари ҳақида айтишган.

Кўплаб мисрликлар айтишларича, улар Ҳусни Муборак ҳокимиятдан четлатилганидан тўққиз ой ўтиб ҳам ҳамон мамлакатни армия бошқараётганидан ва Миср полицияси намойишчиларга қарши қўллаётган қаттиққўл усуллардан ғазабдалар.

Абдуллох: Қизиқ буларни баёнотлари бўйича, Миср халқи демократиж жараён бўйлаб, хокимиятни шакллантиришни талаб қилиб чиқсалару, худди шу кунларни кутиб юрган халқаро сиёсат етакчилари Мисрни вақтинча эгаллаб турган ўз муритларига уларни қайтаришларига рухсат берармиди?
 Бу ерларда аслида қўзғалонларда хокимият талаб қилинаётган бўлсада, лекин уларни системаси асосидагисини эмас, балки исломий система асосидаги давлатни талаб килишаётганлиги яширинилмоқда. Акс холда уларга қарши бунчалик қаттиқ турилмаган бўлар эди.
 Худди шундай холатлар, Сирия, Иордания, Тунис, Ливия, умуман араб ўлкаларида рўй бераётган барча норозилик чиқишларга қарши олиб борилаётгани кузатилмоқда. Бу эса албатта эртами кеч мусулмонларни талабларини амалга оширилиши билан нихоясига етиши аниқ.
 
 Негаки энди бу халқ Исломдан бошқасига унамаслиги аниқ.

Туркистон.
Просмотров: 834 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 4.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz