Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Ноябрь » 7 » Мисрдаги хизбут-тахрир ажойиб маълумотни тарқатди
20:40
Мисрдаги хизбут-тахрир ажойиб маълумотни тарқатди

Мисрдаги хизбут-тахрир ажойиб маълумотни тарқатди

 Матбуот баёноти

Аниқ маълумот бериш учун

Ҳизбут Таҳрир – Миср вилояти: бизнинг Мисрдаги сўфийлик ҳаракати бўлган Ҳизбут Таҳрирга ҳам, янги шиа Ҳизбут Таҳрирга ҳам ҳеч бир алоқамиз йўқ

Биз рошид Исломий Халифалик давлатини

тиклаш учун ҳаракат қилаётган сиёсий ҳизбмиз

Биз ўзимизнинг нашрларимизни ва Ҳизбнинг тарғибот материалларини тарқатаётган пайтимизда баъзи ахборот воситалари қасддан ёки билмасдан Ҳизбут Таҳрир – Миср вилояти билан Мисрдаги сўфийлик Ҳизбут Таҳрир билан ёки янги шиа Ҳизбут Таҳрир билан чалкаштириб юбораётганини кузатдик. Ҳизбут Таҳрирга Азҳар уламоларидан бири, улуғ олим, қози, шайх Тақийюддин Набаҳоний асос солган. Мисрдаги сўфийлик Ҳизбут Таҳрирга эса Муҳаммад Абул Азоим беш ойча олдин асос солди. Янги шиа Ҳизбут Таҳрирга эса доктор Аҳмад Нафис бир неча ҳафта олдин асос солди.

Ахборот воситалари тўғри маълумот бериши учун ва одамларга бу иш чалкаш бўлиб қолмаслиги учун шу чалкашликни бартараф этиш мақсадида биз Ҳизбут Таҳрир – Миср вилояти аъзолари қуйидагиларни баён қиламиз:

1 –  Ҳизбут Таҳрир – Миср вилояти сиёсий ҳизб бўлиб, мабдаси Исломдир. У Исломдан бошқа ҳеч нарсага асосланмайди. У пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Исломий Халифалик давлатини барпо қилишга ҳаракат қилмоқда. Халифалик Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритади, Аллоҳ шариатини ер юзида татбиқ этади, Исломий ҳаётни қайта бошлайди, мусулмонлар юртларини битта давлатда бирлаштиради. Ўшанда мусулмонлар яна азиз бўлиб, умматлар ўртасида пешқадамликни эгаллайдилар.

2 –  Ҳизбут Таҳрирга қози шайх Тақийюддин Набаҳоний 1953 йилда асос солди. Яъни бу икки ҳизбдан қарийб олтмиш йилча олдин асос солган. Ҳизб ўша вақтдан буён мусулмонларнинг тақдирий масаласи бўлган рошид Исломий Халифаликни тиклашга чақириб келмоқда. Шунинг учун қаерда Халифалик тилга олинса Ҳизбут Таҳрир ҳам тилга олинади, қаерда Ҳизбут Таҳрир тилга олинса Халифалик ҳам тилга олинади.

3 –  Ҳизбут Таҳрир сўфийлик ҳизби ҳам эмас, шиалик ҳизби ҳам эмас ва бундан бошқа ҳизблардан ҳам эмас. Аксинча у сиёсий ҳизб бўлиб, мабдаси Исломдир, Ислом ҳукмларидан бошқани асло қабул қилмайди. У Уммат ичидан етишиб чиққан бўлиб, Уммат орасида ва у билан бирга фаолият олиб боради. Мақсади Умматни тўғри асосда уйғотиб, уни дорул Исломда исломий ҳаёт кечиришга олиб чиқишдир. Ҳизбнинг таъсис этилганидан бошлаб бундай исм билан аталиши мусулмонларни кофир Ғарбга, унинг фикрлари ва низомларига бўлган қарамликдан озод қилишга далолат қилиб турибди.

4 –  Ҳизбут Таҳрир ўз мақсадларига етиш учун зўравонликни ва моддий воситаларни ишга солмайди, аксинча у бу борада тинч йўлни тутади. Ҳизбут Таҳрир Росулуллоҳ A Мадина ансорларидан нусрат талаб қилганидек Уммат орасидаги қувват ва қудрат аҳлидан нусрат талаб қилади.

5 –  Ҳизбут Таҳрирнинг Абул Азоим асос солган Мисрдаги сўфийлик Ҳизбут Таҳрирга ҳам ва Аҳмад Нафис асос солган янги шиа Ҳизбут Таҳрирга ҳам ҳеч бир алоқаси йўқ. Бу икки ҳизб билан бизнинг ўртамизда тариқат ва ғояда аниқ кўриниб турган жуда улкан фарқ бор. Шунга қарамай улар ўз ҳизбларини бизнинг ҳизб номи билан аташди.

6 –  Бундан ташқари биз бу икки ҳизбни ва бошқа партияларни ўзлари чақираётган демократия, либерализм, миллатчилик даъволарини улоқтириб ташлашга чақирамиз. Зеро бу даъволар исломий ақидага ва шаръий ҳукмларга бутунлай зиддир. Уларни Ҳизбут Таҳрир билан 1953 йилдан бери боғланиб келаётган бу исмни ўзгартириб ўзларига бошқа исмни қўйишга ҳам чақирамиз. Улар Ғарб фикрларини қасддан ёки билмасдан тарғиб қилиш ўрнига Аллоҳ шариатини давлатда ва жамиятда татбиқ этишга ҳаракат қилсинлар. Биз уларни шунга чақирамиз. Зеро Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бу ҳақда қиёмат куни улардан сўрайди ва ҳисоб қилади.


«Албатта, мана шу Менинг Тўғри Йўлимдир. Бас, шу йўлга эргашинглар! (Бошқа) йўлларга эргашмангизки, улар сизларни Унинг йўлидан узиб қўяр»                                 [Анъом 153]

7 –  Биз Мисрдаги ва бошқа мусулмон юртлардаги аҳлимизни Исломий Халифаликни тиклаш учун Ҳизбут Таҳрир билан бирга ҳаракат қилишга чақирамиз. Зеро уни тиклашни Аллоҳ мусулмонлар зиммасига фарз қилган. Уни тиклаш билангина мусулмонлар бу хорликдан халос бўладилар. Шунинг учун мусулмонлар кофир Ғарб бизга зўр бериб тиқиштираётган демократия, либерализм, илмонийлик, миллатчилик, ватанчилик деган нарсаларни улоқтириб ташласинлар.

Аллоҳим, биз етказдик, Аллоҳим Ўзинг гувоҳ бўл.


«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир. Лекин кўпчилик одамлар (буни) билмайдилар»         [Юсуф 21]

Ҳизбут Таҳрирнинг Мисрдаги матбуот бўлими

Просмотров: 2072 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 4.0/3
Всего комментариев: 3
3 камолдин  
0
шу ерда хам кутни чукиш мусулмоноарни болишлик болябди качонгача булинамиз хизб вохобий акромий болиб бирлашишга йул йукми биродарлар кофирни найрангига уйнамай

2 Абу Абдуллох.  
0
Калласини узиб qо'уib юборилган хайвонга ухшайди бу кофир qаvm. Жон чикар талвасасида узини хар хил куйга солиб куряпти. Бу килган ишлари жудаям кулгили ва шармандалик амалдир. Не килишса хам ИншаАЛЛОХ бариси хабададир. Уммат уйгониб булган ва Аллохдан Нусрат сурашда давом этаверади.

1 Odil  
0
Kofirlarni miyyasiga kelgan narsani qarang. Musulmonlarni ichiga chalkash fikrlarni singdirish uchun xuddi avvalgidek IMOM BUXORIY va boshqa muxaddislar yetishib chiqib yolg'on xadislardan sof xadislarni tozalagunicha davom e'tib kelgan e'di. Yaxudiylar yolg'on xadislarni xaqiqiy xadislar ichiga qo'shib yuborishar e'di.
Xozirgi kofirlarni maqsadi e'sa sof islomiy fikrlar ichiga o'zlarining sassiq fikrlarini qo'shib, ummatni sof fikrlashdan chalg'itishmoqchi. Shundoq ochiq ko'rinib turibdiki Xizbut Taxrir nomini aralashtirib nom qo'yishib guruhlar tuzishayabdimi bari kofirlar tashabbusi bilan bo'layabdi. E'singizda bo'lsa Qozog'iston xukumati ham bir xaftacha oldin shunga o'xshash gurux tuzganini bildirgandi. Ularni nomi "Xalifa askarlari"e'di. Ular ham tezda shu gurux nomidan ikkita portlash sodir e'tdi. Bu voqealar hammasi turli davlatlarda bir paytda bo'lishligi kufr yangi fitnalaridandir. Olloh makkorroqdir! Nusrat e'sa juda yaqin insho Olloh

Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz