Среда, 22.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Ноябрь » 8 » Қодиржон Ботиров: Атамбаев Қирғизистонни қонун доирасига қайтариши шарт!
21:00
Қодиржон Ботиров: Атамбаев Қирғизистонни қонун доирасига қайтариши шарт!
  /qodirjon.jpgҚодиржон Ботиров: Атамбаев Қирғизистонни қонун доирасига қайтариши шарт!

Қирғизистондаги ўзбек лидерларидан бири Қодиржон Ботиров.

Қирғизистонда умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилган ўзбек жамоаси етакчиларидан бири Озодлик билан суҳбатда шундай дейди.

Швеция Қироллиги Қирғизистон Республикаси Ўзбек миллий-маданий маркази вице-президенти, Қирғизистон парламентининг собиқ депутати, йирик тадбиркор Қодиржон Ботировга сиёсий бошпана берди.

28 октябр куни Жалолобод шаҳар суди Қодиржон Ботиров ва яна беш нафар "ўзбек лидерлари" деб аталаëтган шахслар устидан сиртдан ҳукм чиқариб¸ Ботировни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилгач¸ Украинада вақтинча бошпана топган Қодиржон Ботиров ҳаëти таҳдид остида қолган.

"Қирғизистон прокуратураси Украина ҳукуматига мени зудлик билан экстрадиция қилиш ҳақида сўров юборгани маълум бўлгач¸ сиëсий бошпана бериш масаласида Стокҳолм ҳукумати фавқулодда тезлик билан ҳаракат қилди”¸ деди 7 ноябр куни Озодлик мухбири билан суҳбатлашган Қодиржон Ботиров.

- Мен учун ҳам бу кутилмаган иш бўлди. Мен Украина республикаси Миграцион службасига бошпана бериш бўйича ариза ëзган эдим. Ишимиз бирпасда Қирғизистон ИИВ, прокуратурасига етиб борибди. Улар мени Украина прокуратурасидан сўрашиб, тезда ҳибсга олиб мени Қирғизистонга жўнатиш бўйича қоғозлар келибди. Шундан кейин биз мажбур бўлдик халқаро институтларга мурожаат қилишга. Булар бизга ëрдам берди. Швеция қироллиги тарафидан уч кун мобайнида масаламизга ижобий қараб, ҳал қилиб берди. Қўлимизга керакли ҳужжатларни бериб, бугунги кунда шу ҳужжатлар орқали келиб Швецияга жойлашаяпмиз¸ деди Озодлик билан суҳбатда Қодиржон Ботиров.

Жалолобод шаҳар суди ҳукмига кўра ¸ Қирғизистон ўзбеклари етакчиларидан бўлган Қодиржон Ботиров ва Иномжон Абдурасуловлар 2010 йилдаги Ўш воқеаларининг уюштирувчилари сифатида айбдор деб топилиб, бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Айни пайтда ҳукмга кўра¸ Қирғизистон жанубидаги бадавлат ўзбеклардан ҳисобланган бу судланганлар мол-мулки давлат фойдасига мусодара қилинадиган бўлди.

Озодлик билан суҳбат давомида Қодиржон Ботиров қирғиз судининг бу ҳукмига муносабат билдирди ва уни "сиëсий заказ ижроси”¸ дея баҳолади.

Қирғизистондаги мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам Қодиржон Ботиров устидан чиқарилган ҳукмни мамлакатдаги юзлаб ўзбеклар устидан ўқилган шавқатсиз ҳукмлар каби адолатсиз ва сиëсий мотивларга асосланган¸ дея баҳоладилар.

Хусусан¸ "Қилим шами” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Азиза Абдурасулова 29 октябр куни Озодлик мухбири билан суҳбатда "бу ҳукмни ҳатто уни ўқиган ҳакамнинг ўзи ҳам адолатли деб айта олмайди” дея фикр билдирган эди.

Қодиржон Ботировнинг Швециядан туриб берган илк интервюсини қуйида тўлиқ тинглашингиз мумкин. 


Сайфуллох: Қирғиз республикасида бўлиб ўтган ишларда, Қодировни айби йўқ бўлиши мумкин. Лекин у томонидан йўл қўйилган сиёсий хатолар, бўлиб ўтган ишларда асосий сабаб бўлди. 
 Хозир КРсини жар ёққасига келиб қолишига, айнан ана шу Қодировни шериклари, яъни ўз молу дунёсини зиёдалаштириш ёки уни сақлаб қолишни кўзлаб, миллионлаган пулларни сарфлаб,қўзғалонлар уюштириб хокимятга келиб олган сиёсатчилар сабабчи.
 Буларни хатолари хар қанқканги айб ёки гунохдан ўтиб тушадиган даражада, тарих сатрларига кора сиёх билан ёзилиб қоладиган ва кечириб бўлмайдиган даражада улкандир.
 Булар худди ўрмон хайвонлари сингари, кучлилари заифларини хор қиладилар. Балки хайвонлардан ҳам баттарроқ, буларни хатолари оқибатида, минглаган инсонлар қони тўкилмокда, халқни иқтисодиётини парчалаб талон торож қилишмоқда, баъзи юртларда улар хатто кофирларни маслахатлари билан ўз фуқороларини қирғин қилишмоқда.
 Қодиров ҳам ўзбекларни қудратли қилиш орқали, ўз мулкини зиёда қилиш ва химоялашда ўзбекларни хокимиятга қарши қурол сифатида фойдаланмоқчи бўлган эди. АЛЛОХ ҳамма нарсани кўриб билиб тургувчидир. Хали уни Ош воқеаларига сабабчи хамтавоқларини ахволларини ҳам кўрармиз инша АЛЛОХ.
Просмотров: 1732 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
1 Abu Muhammad Yusuf  
0
Ассаламу алейкум,
Бошкача изох кутгандик... Тогри, миллатчиликни котариб чикиш - бу жиноят. Лекин, болиб отган бузгунчиликларга САБАБчи дейишлик тогримикан??? Сабаб мусаббабни келтириб чикаради, агар у йок болса мусаббаб-натижа болмайди. Агар Ботиров (Кодиров эмас) ва унинг сафдошлари миллатчиликни котариб чикишмаганда болиб отган бузгунчиликлар болмасмиди? Менимча ундай эмас, улар болмаса хам бу бузгунчиликлар болиши мумкин эди. Ботиров ва унинг сафдошлари факатгина БАХОНА болдилар йоки ролини ойнаб бердилар холос. Киргизстондаги ва бошка когирчок давлатлардаги тузум тизими миллатчилик асосига курилган, ана шу асос хар кандай бузгучиликка сабабчи ва тогридан-тогри очик йол койиб беради. Ботиров факатгина шу тизим ичидаги бир БАХОНА. Шу сабабли ИЗОХ бераётганингизда эхтиёт болиб, атамаларни орни-орнига койиб чиройли тарзда изохланг, илтимос, сизларни копчилик "нима деркин" - деб, ишониб окийди.

Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz