Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Ноябрь » 26 » Қозоғистон президенти илк бор ўзининг янги маслаҳатчиси Тони Блейр билан учрашди
20:49
Қозоғистон президенти илк бор ўзининг янги маслаҳатчиси Тони Блейр билан учрашди

blair_nazarbayev
Қозоғистон президенти илк бор ўзининг янги маслаҳатчиси Тони Блейр билан учрашди

Британияда нашр этилувчи нуфузли газеталарнинг хабар беришича, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев яқинда "8 миллион фунт стерлинг"га ишга ёллаган янги маслаҳатчиси, Британия собиқ Бош вазири Тони Блейр билан учрашган.

Хабарларга кўра, икковлон илк мулоқотларини Остонада, Оқ Ўрдада олиб боришган.

Ўтган ой эълон қилинган келишувга мувофиқ, жаноб Блейр қозоқ ҳукуматига Қозоғистоннинг халқаро миқёсда обрўсини ошириш ва бутун Оврўпо бўйлаб бизнес алоқаларини йўлга қўйишда ёрдам беради.

Хабарларга кўра, Британиянинг собиқ Лейборист Бош вазири бунинг учун ҳукуматдалиги пайтида ўзи билан бирга ишлаган таниқли сиёсатчилар Алистер Кэмпбелл ва Жонатан Пауэлл билан бирга маслаҳатчилар гуруҳини тузган.

Британ нашрларининг ёзишича, Қозоғистон президентига беражак маслаҳатлари учун Тони Блейрга йилига 8 миллион фунт стерлинг ҳақ тўлашга келишилган.

Аммо жаноб Блейрнинг идораси ушбу хабарларни савол остига олиб, собиқ Бош вазирнинг ушбу битимдан шахсий даромад кўрмаслигини баён қилганди.

Мулозимларга кўра, икковлон ўз учрашувлари чоғида Қозоғистон иқтисодини замонавийлаштиришга оид кенг миқёсли дастур ишлаб чиқиш масаласида сўз юритишган.

Шунингдек, улар Оврўпо Иттифоқи ва Яқин Шарқдаги вазиятни ҳам муҳокама этишган.

Қозоғистон томонига кўра, Тони Блейрнинг маслаҳатлари бебаҳо ҳамда у сиёсий ва иқтисодий масалаларда Қозоғистонга яхши-яхши маслаҳатлар бериши мумкин.

Аммо Қозоғистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ аҳволни назарда тутиб, жаноб Блейрнинг президент Назарбоевга маслаҳатчи бўлиши британ матбуотининг кескин акс-садосига сабаб бўлганди.

"Файнэншл Таймс" каби Британияда чоп этилувчи нуфузли нашрлар "Блейр Қозоғистоннинг ҳуснига оро бермоқда", каби мақолалар билан чиқишганди.

Сайфуллох: Т Блейр АҚШни Афғонистонда боткоққа ботирган ва шунинг билан АҚШни дунёдаги мавқейини пасайтириб, издан чиқиб бораётган дунё мувозанатини анча  қолибига қайтаришга муваффақ  бўлишлик билан тарихда қолган сиёсатчи хисобланади.
 Назарбоев айнан шу сиёсатчини ўзига маслахатчи қилиб олиши нимани англатади?
 Балки уни айёрлик билан қарзга ботириб, хар хил сиёсий босимлар уюштириб келаётган АҚШни сиёсатидан безор бўлиб, Блеейерни маслахатлари билан АҚШга қарши ўз стротегиясини ишлаб чиқишда ёки уни макрларидан огох бўлиб турмоқчи бўлаётгандир.
 Лекин Блейр ўзини тарихда тутган баланд мартабасини, учунчи тоифа давлатлари манфаатларига хизмат қилишлик билан пастга урмайди. У камида Англия бўлмаса бутун дунёдаги Англияни мавқейига манфаат келтириш ёки Англия учун хаётий масалалардан бўлган халқаро тизимни барқарорлиги учун хизмат қилишда Назарбоевдан фойдаланиши мумкин.

Туркистон.
Просмотров: 821 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz