Среда, 22.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Ноябрь » 14 » Россия 100дан ортиқ тожик меҳнат муҳожирларини чиқариб юборишга қарор қилди
20:04
Россия 100дан ортиқ тожик меҳнат муҳожирларини чиқариб юборишга қарор қилди
muhojirto

Россия 100дан ортиқ тожик меҳнат муҳожирларини чиқариб юборишга қарор қилди

Россияда минглаб тожикистонлик меҳнат муҳожирлари ризқ теришади
Россия ўз ҳудудидан 100дан ортиқ Тожикистон фуқаросини чиқариб юборишга қарор қилган. Федерал Муҳожирлик Хизматидан хабар беришларича, уларнинг барчаси Россия ҳудудида қонунни бузишда айбдор деб топилганлар.

Федерал Муҳожирлик Хизмати вакили тожикистонликларни депортация қилиш қарорига Москва ва Душанбе ўртасидаги алоқаларнинг совуқлашуви сабаб бўлгани ҳақидаги даъволарни на рад этган ва на тасдиқлаган.

Шу ҳафта бошида Тожикистонда Россия ҳаво ширкатига қарашли икки учувчи 8 ярим йилга озодликдан маҳрум этилиши ортидан икки мамлакат муносабатлари совуқлашган эди.

Текширувлар

Россиядан келаётган хабарга кўра, кейинги икки кун асносида Масква шаҳри бозорларида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан муҳожирларни текшириш ва тутиш ҳоллари кескин кўпайган.

Россиядаги Тожик меҳнат муҳожирлари ҳуқуқлари ҳимоя этиш ташкилоти раиси Гавҳар Жўраеванинг телефон орқали суҳбатда айтишича, ўнлаб тожик муҳожирлари полиция томонидан турли хил баҳоналар билан қўлга олинмоқда.

-Бундай текширувлар, тутиш ва "облава" ҳолларига қарамай, бизнинг ташкилотимизга ҳозирча муҳожирлардан бирон-бир шикоят келгани йўқ. Расмий мурожаат бўлмаганлиги сабабли, биз Россия ташкилотларига бундай вазиятни шарҳлашни сўраб мурожаат қилмадик, дейди Жўраева хоним.

Айни дамда, Россия Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Павел Клиновский Масква шаҳарнинг жануби-шарқий минтақаларидаги бозорда ҳақиқатан ҳам текширув бўлаётганлигини тан олди. Аммо, у текширувлар фақат Тожикистон муҳожирларига нисбатан бўлаётганлиги рад этди.

-Жануби-шарқ минтақасида жуда катта бозор бор. Бу бозорда муҳожирларни текшириш ишлари амалга оширилган. Аммо, бу фақат тожик муҳожирларига қаратилмаган, ўзбек, қирғиз ва бошқа муҳожирлар ҳужжатларни текшириш амалиётлари ўтказилмоқда. Бу ишнинг Тожикистондаги ҳодисаларга ҳеч бир алоқаси йўқ, - деди Клиновский жаноблари.

Қасос амалими?

Тожикистондаги Қўрғонтеппа шаҳар суди Россия ва Эстония фуқаролари Владимир Садовничий ва Алексей Руденкони чегарадан ноқонуний тарзда ўтиш, контрабанда ва халқаро ҳаво йўллари қоидаларни бузиш айбловлари билан саккиз ярим йил қамоқда ҳукм этиши ортидан Россия расмийлари Тожикистонга турли баёнотлар, айбловлар ва ҳатто таҳдидлар билан чиқишган.

Россия Президенти Дмитрий Медведев Москва шаҳридаги ёшлар билан мулоқотида Тожикистонга нисбатан симметрик ва ё носимметрик чоралар кўриши хусусида айтган эди.

Тожикистон расмийлари бундай баёнотлар ва таҳдидларга муносибат билдирмас экан, мамлакатдаги сиёсий фирқалар ва зиёлилар Россия икки учувчининг озодликдан маҳрум этилиши учун Тожикистондан қасос олмоқда деган фикрни билдиришади.

Мухолиф Ислом Уйғониш фирқаси раиси биринчи ўринбосар ва парламент вакили Сайидумар Ҳусайнига кўра, учувчилар масаласи на фақат Россия расмийларига, балки у ердаги миллатчилари учун ҳам баҳона бўлган.

-Россиядаги экстремистик гуруҳлар, скинхедларга Тожикистондаги ҳодисанинг таъсири бор. Энди улар тожик муҳожирларга қарши ҳаракатларга қўл уришлари мумкин. Тожикистон ҳукумати Россия билан муаммоларни ҳал этишга ҳаракат қилиши керак. Акс ҳолда, Россиядаги тожик муҳожирлари қийин бир вазиятда қолишлари эҳтимоли бор, - дейди Ҳусайни жаноблари.

Айни дамда, Россиянинг "РИА Новости" агентлиги Россия Федерал Муҳожирлик Хизмати раҳбари Константин Ромадоновскийга иқтибосан 134 тожик муҳожири қонунни бузишда айбдор топилгани ва улар мамлакатдан чиқариб юборилиши ҳақида хабар берган.

Сайфуллох: Россия Тожикистонга ишлатаётган босимини, яъни мухожирларни хайдаб чиқиш билан қурқитишни, Марказий Осиё давлатлари ўрталарида бирдамлик бўлганида ишлата олмаган бўлар эди. Ўрта Осиё давлатларини бир бирлари билан келиша олмайдиган тарқоқликлари, мустамлакачи куфр давлатларига жуда қўл келмоқда.
 Аслида бу давлатлар Россия сингари давлатларга мухожирларни қайтариб олиш билан тахдид солишлари инсофдан бўлар эди. Улардаги демографик (ишчи кучини етишмаслик) муаммоси, уларни инфроструктурасини издан чиқариб юбориши мумкин бўлган даражада улар учун халокатли хисобланади.
 Лекин бу хорликни энг туби хисобланади, яъни уларга хизматкорлик қилишдан махрум бўлишимиздан қўрқишимиз.
 Агар бу давлатлар бирлашиб, ёки шу холатларида хам уларга босим ўтказишни реал йўллари хақида фикрлашганларида эди. 
Масалан: Мустамлака давлатларни қон томири бўлган халқаро сиёсий системани тан олмай, ўз халқларини саноатлашишларига кенг йўл очиб бериш, оғир ва харбий саноатларини ўзларида йўлга солиш, шунинг билан бир қаторда ўзларидан чиқиб кетаётган хом ашёларни экспорт қилишни мумкин қадар камайтириш сари қадам ташлай бошлаганларида эди.
 Катта давлатлар буларни хеч нарса қила олмаслигидан ташқари, ким ўзарга бизларга хушомод қилишга ўтган бўлардилар. Худди АҚШни хозирда Ўзбекистонга қилаётганидек.

Туркистон.
Просмотров: 1211 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz