Среда, 22.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Ноябрь » 11 » С. Жума: Радикаллардан мўътадил мусулмонлар кўпроқ
17:05
С. Жума: Радикаллардан мўътадил мусулмонлар кўпроқ
juma

С. Жума: Радикаллардан мўътадил мусулмонлар кўпроқ

Садананд Жума.
Мусулмон дунёсидаги экстремизм сабаблари, бу ходисага туртки бўлаётган омиллар кўплаб замонавий сиёсатчилару таҳлилчилар баҳсининг асосий мавзулардан бирига айланган. "Wall Street Journal Asia” газетасининг Осиё бўйича шарҳловчиси, диний экстремизм мавзусида китоблар муаллифи Садананд Жума Озодлик мухбири билан суҳбатда бу ходиса хусусидаги фикрларини ўртоқлашди. Таҳлилчи суҳбатни радикал Ислом тўғрисидаги фикрлар билан бошлади.

- Аввало Ислом дини 1 миллиарддан ортиқ одам эътиқод қиладиган дунёнинг энг йирик динларидан бири эканини унутмаслик керак. Радикал Ислом эса мусулмонларнинг кичик қисми эргашадиган ҳамда давлат ва жамиятнинг ҳар бир жиҳатига кириб боришни мақсад қилган сиёсий мафкурадир. Радикал исломчилар ер юзида, жамият ва давлатнинг ҳар бир жабҳасида улар Худо томонидан юборилган деб ишонадиган ва барча ҳолатларни ўз ичига олувчи қонунлар мажмуи ҳукм суриши лозим деб ҳисоблайди. Ўз эътиқодига ишонадиган ва ҳар бир инсондек ҳаётини яшайдиган оддий мусулмон билан бу каби дунёни ўзгартириш ғояси билан бошқариладиган радикал исломчи ўртасидаги фарқ ҳам ана шунда.

Озодлик: Радикал Ислом жамиятнинг қайси қатламида кўпроқ учрайди?

- Радикал Ислом айниқса олий маълумотли ёшлар орасида кўп учрайди. Менимча, уларни бу оқимга жалб қиладиган нарса бу оқим барча саволларга кенг қамровли ва оддий жавобларни таклиф қилишидадир. Одатда бу ёшлар оилаларида олий маълумотли бўлган илк кишилар бўлади. Улар кўпроқ инженерлик, тиббиёт, табиий фанлар ва мтематика каби соҳаларда таълим олган бўлади. Бу ғоя ўзининг оддийлиги, табиийлиги билан уларга ёқиб тушади. Яъни уларнинг наздида Шариат ўрнатилса, ҳамма нарса жойга тушадигандай. Бу уларнинг фикрлашига мос келади.

Озодлик: Бугун радикал Ислом билан мўътадил Ислом ўртасидаги рақобатда қайси томоннинг қўли устун келмоқда, яъни қайси томоннинг тарафдорлари кўпаймоқда?

- Радикал Ислом ва мўътадил Ислом ўртасидаги бу рақобат ҳали кўп давом этади. Менимча, мўътадил Исломнинг позициялари, мусулмонларнинг аксарияти, ҳар қандай динда бўлгани каби мўътадил бўлгани туфайли, кучлироқдир. Лекин шу билан бирга, менимча, радикал Ислом жуда яхши ташкиллашгани ва кучли ғояси бўлгани боис кўплаб минтақаларда кучайиб бораётгани шубҳасиздир. Шунинг учун кимнинг сафлари кўпроқ, деган саволга, мўътадиллар, деб айтган бўлар эдим. Лекин ким кучаймоқда, деб сўрасангиз, кўплаб минтақаларда радикаллар кучаймоқда, деб жавоб беришга мажбурман.

Озодлик: Радикал мусулмонлар мўътадиллаштирилиши, жамиятнинг умумий оқимига қайтарилиши мумкинми?

- Зўравонлик йўлини танлаган радикаллар ва радикал мақсадларни зўравонликсиз амалга ошириш йўлини тутганлар ҳам борлигини айтиш жоиз. Зўравонлар билан музокара қилиш менимча қийинроқ бўлса керак, чунки улар зўравонлик ёки ҳатто террорчиликни танглагани фактининг ўзи уларни баррикадаларнинг нарёғига ўтказиб қўйган. Зўравон бўлмаган радикалларни вақт ўтиши билан ўзгартириб бўладими, деган саволга муайан даражада "ҳа”, деб жавоб берса бўлади, менимча. Масалан, 1960 йилларда Мусулмон Биродарлар сайловларда иштирок этиш ғоясига ишонмаган. Ҳозир улар сайловда иштирок этиш ниятида. Шунинг учун маълум ўзгаршлар рўй беради, деса бўлади. Менимча, улар ўзгармаяпти, деган фикр янглишдир. Лекин, менимча, ўзаро муросага эришишда бизга либерал бўлиб кўринган майдон аслида биз ўйлагандан кўра торроқдир.

Озодлик: Ислом дини қайси томонга йўналишини қайси омиллар белгилайди?

- Менимча, омилларни санасангиз, саноғи жуда кўп. Масалан, Араб баҳоридан кейин нима бўлишини кузатиб туришимизга тўғри келади. Бу ўлкаларда демократия илдиз отадими, йўқми буни кузатиб бориш керак бўлади. Бу жамиятлар умумий равнаққа эришишнинг энг тўғри йўли деб тан олинган бозор иқтисодиётига қандай мослаша олишини кўришимиз керак бўлади. Шунинг учун бу факторлар орасида мамлакатлар сиёсий, демократия ва иқтисодий омилларга мослаша оладими, деган масалаларни қўшган бўлар элим. Ана шулар истиқболдаги вазиятни белгилайдиган асосий омиллар бўлади.

Абдуллох: Бирор бир давлатда инқилоб қилиб, бир мафкурага асосланган сиёсий системани бошқасига ўзгартириш учун, ўша минтақа ёки давлатни 3% ахолисини хохиш иродаси кифоя қилади.
 Куфр олами умид кўзини тикаётган, улар айтаётган мўътадил исломчилар, уларни сонлари қанча бўлишидан қатиъй назар, уларни умидларини пучга чиқаришлари аниқ. 
Чунки нима бўлганда хам улар ўзларини мусулмон хисоблайдилар ва Куръону Хадисга асосланувчи исломий мафкура олдида куфрни қабул қилиб, ўз динларидан воз кеча олмайдилар. Улар бугунги фосикликларида узоқ қола олмайдилар. Негаки буларни кўпчилиги ўзларини жохилликлари яъни исломни тушунмасликлари билан бўлса, баъзилари фосиқликлари билан ўз жонлари ва молларини куфрни қўл остида сақлаб  қолишни кўзлаб уларга хизмат қилишда давом этмоқдалар.
 Буларни заифликлари хам ўша ердаки, улар қувват қаерда бўлса улар хам ўша томондалар.
 Дунёни кетувига эътибор берадиган бўлсак улар яқин кунларда, бизларни олдимизда Ислом байроғини кўтариб хеч кимга бермай кетаётган бўладилар.
 Баъзи бир жамоаларни воқе ўзгариши билан унга мослашиб, принципиал йўналишларида хам ўзгарувчанлиги рост гап. Хақиқатда хам мусулмон биродарлари каби жамоалар юқорида куфр оламини ўз ютуқлари сифатида келтирилаётган, парламент орқали харакатланишга рози бўлишаётган харакатлари, хақиқатдан хам ношаръий ва куфр мафкураси билан муроса қилиш хисобланади.
 Лекин от айланиб қозиғини топади деганларидек, энди яқин шарқда бошланган бебошликлардан, охир оқибат албатта Қурон ва Хадисга асосланувчи хаётга қайтмагунларича хотиржам бўла олмайдилар. 
 Фақат юқоридаги каби жамоалар бироз ўзларини тутуриқсизликлари билан умматни чалғитишлари мумкин, лекин бу ишлар энди мусулмонларни хотиржам хаётга қайтара олмаслиги аниқ.


Туркистон.
Просмотров: 1315 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
1 Abu Muhammad Yusuf  
0
С. Жума оз интервьюсида радикаллар "гояси кучли" деб, ташкиллашган эканлигини тан олмокда. Корса, у ози нима хакида ким хакида гапираётганлигини хам билмайди. УМУМИЙ РАВНАККА ЭРИШИШ ЙОЛИ - БОЗОР ИКТИСОДИЁТИ, деб ким ТАН олган, албатта КУФР, мусулмонлар ундай дейишлиги мумкин ЭМАС. Шу сабабли, бундай интервьюларни/маколаларни, яъни, ози нима хакида гап кетаётганлигини билмасдан валдираётган ёки булбулигоё болиб сайраётган, юзаки билимдон ахмокларнинг интервьюларини келтирманглар, илтимос. Вактимиз бекор кетиб коляпти...

Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz