Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Ноябрь » 17 » Суриялик дезертирлар Ҳарастадаги ҳарбий базага ҳужум қилганлар
18:52
Суриялик дезертирлар Ҳарастадаги ҳарбий базага ҳужум қилганлар
asad

Суриялик дезертирлар Ҳарастадаги ҳарбий базага ҳужум қилганлар

Сурия Президенти Башар ал Ассад тобора кўп халқаро босим остида қолмоқда

Сурия армиясини тарк этган аскарлар пойтахт Дамашқ яқинидаги йирик ҳарбий базага ҳужум қилишган. Бу ҳақида Сурия мухолиф гуруҳлари хабар қилган.

Ҳараста шаҳрида донғи чиққан Ҳарбий ҳаво кучлари жосуслик бўлими биноси вайрон қилинган, лекин талафотлар ҳақида хабар йўқ.

Бу "Озод Сурия армияси" номли дезертир аскарлар гуруҳининг Суриядаги аксил-ҳукумат намойишлар бошланганидан бери энг катта ҳужумидир.

Ҳужум ортида айнан "Озод Сурия армияси" турганини Туркияда жойлашган Сурия Миллий Кенгаши ҳам тасдиқлади.

Бу ҳужумнинг аҳамияти катта, чунки Ҳарбий ҳаво кучлари жосуслик бўлими Суриядаги намойишларни зўравонлик билан бостириши орқали танилган идорадир.

Фаолларга кўра, бино уч тарафдан ҳужумга олинган. Ҳукумат қўшинларига тегишли тикучарлар ҳудуд узра учиб юргани хабар қилинган.

Ҳарастанинг яшовчиларидан бири бир неча портлашлар ва автоматик қуроллардан отишмаларни эшитганини айтган.

Ҳужум Суриядаги қон тўкилишига якун ясаш йўллари борасида Марокашда бошланган фавқулодда Араб Лигаси йиғинидан аввал юз берган.

Йиғин Дамашққа қарши эҳтимолий жазо чораларини ҳам муҳокама қилади.

Араб Лигаси аъзоси бўлмаган, аммо йиғинда иштирок этаётган Туркия Сурия "изоляция"га юз тутаётганини айтди.

Сурия ҳукумати хорижий журналистларни мамлакатга киритмай келади, шундай экан хабарларни мустақил тарзда тасдиқлаш ўта қийин.

Абдуллох: АҚШ бошлик Ғарб мустамлакачилари, Сурияни хам Ливия сингари вайронага айлантиришга уринмоқдалар. Уларни шу кунгача вазиятга харбий томонлама аралашмай келишаётганларини асосий сабаби хам, анашу харбий мухолиф кучларини йўқлигидан эди.
 Сурияда харбий қаршилик харакатини пайдо қилиб олиш, шунақанги вайронагарчилик ва қурбонларга сабаб бўладики, хозирдагиси уни олдида хеч нарса бўлмай қолади. Ливия мисолида буни кўрдик.
 Лекин халқ  қўзгалонини сиёсийлаштириб, уни исломий мабдаъ асосида уйғонишига қаратилаётган харакатларни кучайишига, шижоат ва хамжихатлик билан харакат қилиб борилаверса, тез орада албатта ижобий натижа беради инша ОЛЛОХ.
 Куфр етакчилари худди мана шундан хавотирдалар. Эътибор берсангиз улар фақат харбий бурулишлар пайдо қилишга ва шу йуналишдагиларга ёрдам кўрсатишга шай туришибди.

Туркистон.
Просмотров: 884 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 3
    Гостей: 3
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz