Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Ноябрь » 27 » Таҳрир майдонидагилар ўз талабида қатъий
20:14
Таҳрир майдонидагилар ўз талабида қатъий
tahrir
Таҳрир майдонидагилар ўз талабида қатъий

Бу талаб эса¸ Мисрни бошқаришни зудлик билан халқ қўлловини қозонган фуқаровий кенгашга топширишдир.
25 ноябр куни мамлакатда ҳарбийлар ҳукмронлиги тугатилишини талаб қилаëтган минглаб мисрликлар ўз овозлари қаттиқроқ эшитилиши талаби билан яна майдонга йиғилдилар.

Намойиш ташкилотчилари "сўнгги имкон куни” деб аталган жума намозидан сўнгги норозилик тадбирида¸ миллионга яқин одамнинг тўпланишига умид билдирдилар.

Етти кундан бери ҳовурдан тушмай давом этаëтган Таҳрир майдонидаги намойиш қатнашчилари Ҳусни Муборакдан сўнг мамлакатни бошқаришни ўз қўлига олган ҳарбий кенгашнинг ҳокимиятдан кетишини талаб қилмоқдалар.

Намойишчилар ҳарбий кенгашдан бошқарувчи зудлик билан фуқаровий ҳукуматига топширишни сўрамоқда ва 2012 йилнинг июн ойига белгиланган президент сайловларига мамлакатни ҳарбийлар эмас¸ фуқаровий ҳукумат ҳозирлаши лозимлигини таъкидламоқда.

Таҳрир майдонида йиғилганларнинг кўплари Миср байроғини кўтариб олган бўлса¸ яна кўплари "Халқ фуқаровий президент кенгашини истайди!” деган ëзувни кўтариб олган.

Ана шундай намойишчилардан бири Муҳаммад Алашру¸ феврал ойида Муборакни ҳокимиятдан ағдарган халқ ўзини алдашига қараб турмаслигини айтади.

- Мен бизнинг ҳафсаламизни пир қилган сиëсатчилардан очиқчасига сўрамоқчиман – сиз бизнинг ҳаëтимиз воситасида ҳокимият ўйинини давом эттирмоқчимисиз? дейди Муҳаммад.

Таҳрир майдонига чиққан норозилардан яна бири Собир Саад ўз талаблари¸ аксар халқ талаблари қондирилмагунча¸ майдонни тарк этмаслигини таъкидлайди.

Миср матбуотининг ëзишича¸ бир ҳафтадан бери кучайиб бораëтган норозилик намойишларини ҳовурдан тушириш мақсадида Мисрни бошқариб турган Ҳарбий кенгаш мамлакат собиқ Бош вазири¸ 78 яшар Камол Ғанзурийга фуқаровий ҳукумати тузиш вазифасини топширган.

Аммо бу янгилик Таҳрир майдонидагилар томонидан қабул қилинмади – улар фикрича¸ Ғанзурий Ҳусни Муборакнинг 30 йиллик ҳукмронлигига барҳам берган Миср ëшлари намояндаси эмас ва у асосий халқ ташвишидан бехабар эски амалдор.

- Биз халқ дардини тушунадиган Бош вазир истаймиз. Биз ҳавога ўт очиб¸ бизни тарқатишга уринаëтганлар намояндаси эмас¸ балки халқ манфаатлари учун хизмат қиладиган одамнинг ҳукуматга келишини истаймиз¸ деди Таҳрир майдонидаги намойишчилар вакили Таҳа Муҳаммад 25 ноябр куни.

АҚШда таҳсил олган Камол Ғанзурий 1996-1999 йиллар давомида Ҳусни Муборак томонидан тайинланган ҳукуматда Бош вазирлик қилган. Айни пайтда Ғанзурий Муборак ҳокимиятдан ағдарилганидан сўнг¸ ўзини ундан четлаштирган сиëсатчилардан саналади.

Ҳозирча Ғанзурийнинг ҳарбийлар таклифини қабул қилган-қилмаганига оид маълумот йўқ.

Қоҳира ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларидаги намойишлардан сўнг Мисрнинг ҳарбийлар кенгаши томонидан тайинланган Эссам Шариф бошчилигидаги фуқаровий ҳукумати жорий ҳафта истеъфога чиқди.

Миср Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий баëнотига кўра¸ ҳафта давомида намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасида юзага чиққан тўқнашувлар оқибатида ўлганлар сони 41 нафарга етган ва уларнинг аксари Таҳрир майдонида ўлдирилганлардир.

Ҳарбий кенгаш Таҳрир майдонида юз берган зўравонликлар учун кечирим сўради ва қурбонлар оиласига товон пули тўлашга ваъда берди.

Душанба куни Мисрда Муборак ҳокимиятдан кетганидан кейинги илк бор парламент сайловлари ўтказилиши режаланган¸ аммо мамлакатдаги сиëсий беқарорлик кучайиб бораëтган ҳозирги вазиятда сайловларнинг кечиктирилиши ҳақида тахминлар пайдо бўлмоқда.

Сайфуллох: Миср хали хам АҚШ таъсири остидаги эски сиёсий доира қўлида қолиб  кетаётганидан,  Англия сингари бошқа катта давлатлар хам Тантовий бошчилигидаги ўзига қарашли сиёсий гурухларини тиқиштиришга уринмоқдалар.
 АҚШ уларни бу харакатларига қаршилик кўрсатмоқчи эмас, балки хозирги вазиятда уларни қўллаб юбориши хам мумкин.
 Негаки АҚШни хозирда араб оламидаги уйғониб кетган шерни, яъни Ислом умматини жилавлаб олиш мақсади, уни хаёт мамот масаласига айланиб бормоқда.
 Шундан келиб чиқиб у ўзи учун яқинлашиб келаётган халокатли зарбани олдини олишда, куфр оламидан хар қанақанги ёрдамни қабул қилади.
 Хатто хокимятни вақтинча, улар бошқариб келаётган гурухларга ўтказиб беришга уриниб кўриши хам мумкин.
 Лекин бу холатдан, биз мусулмонларни қувонтирадиган нарса шуки, куфр олами бирлашмоқда, демак буларни бирлашишга мажбур қилаётган исломий қувват пайдо бўлябди.
 Бу дегани дунё  тузимига қарши бошқа Ислом тузими пайдо бўлябди. Негаки бу давлатлар якка манфаатлари хусусида хеч қачон бирлаша олмайдилар, иш уларни умумий халокати даражасига етиб бормагунча. Уларни хаммасини бира  
тула халокатга учратувчи холат эса, фақат Исломни тузм сифатида бирор юртдан татбиқ  қилина бошланиши билан амалга ошади. Инша ОЛЛОХ

Туркистон.
Просмотров: 915 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz