Сурияда Рамазон Ҳайитидан кейин ҳам аксилҳукумат намойишлари бўлиб ўтган
Суриянинг қатор шаҳарларида Рамазон Ҳайити ибодати адо этилганидан кейин яна аксилҳукумат намойишлари ташкил этилган.
Хабарларга кўра, минглаб одамлар масжидлардан кўчаларга чиққанлар, жумладан пойтахт Дамашқ атрофида ҳам намойишчилар Президент Башар ал-Асад ҳукуматининг истеъфосини талаб қилганлар.
Суриялик фаолларнинг айтишларича, хавфсизлик кучлари намойишчиларга қарши ўт очганлар, оқибатда камида етти инсон ҳалок бўлган.
Ҳалок бўлганларнинг аксари мамлакат жанубидаги Дераа шаҳри истиқомат қилувчилари бўлганлар.
Ҳомс шаҳрида ҳам бир киши ўлдирилгани хабар қилинган.
Турли жойларда ярадор бўлганлар сони ҳам кўп бўлган.
Муаммар Қаддафийнинг рафиқаси икки ўғли ва бир қизи билан Жазоирда экани маълум қилинди.
Жазоир Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, 29 август куни эрталаб Муаммар Қаддафийнинг рафиқаси уч фарзанди билан машинада Ливиядан Жазоирга ўтиб келдилар.
Ливия Миллий кенгаши раҳбари Мустафо Абдул Жалил Жазоирни улар билан ҳамкорлик қилишга чақириб, Қаддафийнинг қидирувда бўлган ўғилларидан бирини ливиялик исёнчиларга топширишга чақирди.
Аснода ливиялик исёнчилар Қаддафийнинг қидирувда бўлган ўғилларидан яна бири Ҳамис 27 август куни Триполидаги тўқнашувда ҳалок бўлганини хабар қилди.
Шунингдек, исёнчилар Қаддафийнинг разведка хизмати бошлиғи Абдулла ал-Сеннусий (Abdullah al-Senussi) ҳам Ҳамис билан биргаликда ҳалок бўлганини т
... Читать дальше »
Москвадаги Ливия элчихонаси биноси тепасига янги байроқ кўтарилди
Энди Москвадаги Ливия элчихонаси узра Триполида қудратга келган Ўтиш даври Миллий Кенгашининг қора, қизил ва яшил ранглардан иборат байроғи ҳилпирайди.
Янги байроқ душанба куни эрталаб кўтарилган.
Байроқ элчихона ходимлари томонидан олтин патнисда келтирилган.
Аксари талабалардан иборат Ливия фуқаролари элчихонада тўпланишган ва: "Янги Ливия учун! Яшасин озодлик ва демократия!" дея қичиқиришган.
Ливия элчиси Али Абу Бакр: "Биз янги Ливияни, демократия ва озодликни барпо этиш учун барча кучимизни тўплашимиз керак. Биз Ўтиш даври Миллий Кенгаши тарафидамиз", деб айтган.
Шунингдек, у элчихона хизматчилари бутун Ливия халқ қарашларини акс эттиришлари ва байроқни алмаштир
... Читать дальше »