Россия бўйлаб намойишлар уюштирилди Қаллоблар ва ўғрилар танловни қайтаринг - норозилар шиори. Россиядаги намойишчилар 4 декабр кунги сайлов натижалари бекор қилиниши, сиёсий маҳбуслар озод этилишини талаб қилдилар.
Россияда 4 декабр куни ўтказилган парламент сайлови натижалари Бош вазир Владимир Путин етакчилигидаги Ягона Россия партияси фойдасига соҳталаштирилганига қарши Россия бўйлаб "Адолатли сайловлар учун” шиори остида норозилик намойишлари уюштирилди.
Шанба куни Санкт-Петербург шаҳрининг Пионерская майдонидаги рухсат берилган намойишда 10 мингга яқин одам қатнашди.
ДПА ахборот агентлиги хабарига кўра, Санкт-Петербург шаҳрининг бошқа жойларида рухсат этилмаган намойиш уюштиришга уринган ўнлаб мухолифат аъзоси полиция
... Читать дальше »