Ёмон кўрувчилар ҳар қанча ёмон кўришмасин,
Ислом албатта қайта барпо бўлади
Асли жазоирлик бўлган франциялик вазира яқинда Тунис, Марокаш, Мисрдаги исломий партиялар қўлга киритган сайловлар ютуқларини ташвишланарли ҳол, деб баҳолар экан, мўътадил ислом, деган нарса йўқ, деди. Фаранция ёшлар вазираси бўлмиш бу аёл «Le Parisien» рўзномасига айтишича, у исломий шариатга асосланган ҳар қандай қонунчилик инсон ҳуқуқлари ва эркинликларни чеклар эмиш.
Одамларнинг Ислом томонга қараб интилаётганлари – улар бу интилишни буриб юборишга ҳар қанча уринишмасин – уларнинг табиатларидан келиб чиққан интилиш экани шубҳасиз. Мана, Уммат бугун капиталистик диктатор режимларни данакдек туфлаб ташламоқда, араб юртларида бўлаётган қўзғолонлар одамлар Исломни исташларини яққол намоён қилмоқда. Бу эса Ғарбни ҳаловатини бузиб, тинч ётолмайдиган қилиб қўйди. Ғарбликлар ҳатто ўз ўлчовларидаги мўътадил исломдан ҳам қўрқадиган бўлиб қолишди!! Мана, Франция вазираси ҳатто мўътадил исломга ҳам ҳужум қилмоқда ҳамда исломий шариатга асосланган ҳар қандай қонунчилик эркинликлар ва инсон ҳуқуқларига хавф солади, деб ҳисобламоқда.
Эй мусулмонлар!
Албатта Ғарб Исломнинг Халифалик давлати орқали ақида ва тузум сифатида қайтишидан қўрқмоқда. Чунки бу Ғарбнинг манфаатлари тамом бўлишини, уларнинг исломий юртларимиздан қувиб чиқарилишларини англатади, чунки улар юртларимиз бойликлари устига бемалол ястаниб олишиб, бойликларимиздан худди ўзлариникидек фойдаланишмоқда!! Ғарб илмоний фуқаролик давлатидан қўрқмайди! У қонунчилигининг фақат бир қисми Ислом бўлган режимлардан ҳам чўчимайди! Аксинча, у шариат аҳкомлари тузумнинг қонунчилик манбаига айланишидан қўрқади.
Эй мусулмонлар!
Ғарб Исломнинг қайтиши ва Халифалик барпо бўлиши... олдини олиш учун кечаю кундуз ҳаракат қилмоқда. Бунинг муқобили ўлароқ, бу олам ва ундаги барча нарсани яратган Аллоҳ бизга амр қилиб, бундай деди:
«Йўқ, Роббингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар» [Нисо 65]
Демак, биз ҳаётимизнинг каттаю кичик соҳаларида Аллоҳнинг шариатини ҳакам қилиш учун кечаю кундуз, бор кучимиз билан ва жуда тез фаолият олиб бормоғимиз вожиб экан. Бу эса Аллоҳ ваъда қилган, Росулуллоҳ A башорат берган Халифалик давлатисиз асло амалга ошмайди. Биз Ҳизбут Таҳрир аъзолари сизни пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини барпо этиш учун биз билан бирга фаолият қилишга даъват қиламиз. Ана шунда Қуръон ҳокимият тепасига чиқади, Росулуллоҳ Aнинг байроғи барча байроқлар устида баланд ҳилпирайди. Бу Аллоҳга ҳаргиз мушкул эмас.
Манзил: алМазраа- «КалумбиаЦентр» – Блок Б – иккинчи қават Почта қутиси145010 Телефон: 009611307594 Уяли телефон: 0096171724043 Электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info | |
Ҳизбут Таҳрирнинг
марказий ахборот бўлими раиси
Усмон Баххош