Россия 100дан ортиқ тожик меҳнат муҳожирларини чиқариб юборишга қарор қилди
Россияда минглаб тожикистонлик меҳнат муҳожирлари ризқ теришади Россия ўз ҳудудидан 100дан ортиқ Тожикистон фуқаросини чиқариб юборишга қарор қилган. Федерал Муҳожирлик Хизматидан хабар беришларича, уларнинг барчаси Россия ҳудудида қонунни бузишда айбдор деб топилганлар.
Федерал Муҳожирлик Хизмати вакили тожикистонликларни депортация қилиш қарорига Москва ва Душанбе ўртасидаги алоқаларнинг совуқлашуви сабаб бўлгани ҳақидаги даъволарни на рад этган ва на тасдиқлаган.
Шу ҳафта бошида Тожикистонда Россия ҳаво ширкатига қарашли икки учувчи 8 ярим йилга озодликдан маҳрум этилиши ортидан икки мамлакат муносабатлари совуқлашган эди.