Кондолиза Райс: Андижон масаласида Рамсфельдга ён бермадим
Шу ой бошида нашрдан чиққан Хотиралари Райс хонимнинг ўз кечмишлари битилган иккинчи китобидир Президент Жорж Буш маъмуриятининг қудратдан кетишидан бир неча йил ўтиб, собиқ ходимларининг Оқ уйда кечган ҳаётлари ҳақида чоп этаётган хотиралари уларнинг қай асосда сиёсат юритганларини бироз бўлса-да, чуқурроқ англашга имкон беради.
Худди АҚШ собиқ Мудофаа вазири Дональд Рамсфельдга ўхшаб, собиқ Давлат котиби Кондолиза Райс ҳам яқинда чоп этилган Хотираларида 2005 йил 13 май ойидаги Андижон қирғинига қандай муносабат билдириш масаласида ораларида кечган баҳсу мунозараларини ёдга олади.