Бишкек ҳибсхонасида исён чиқди
16 январ куни Қирғизистон пойтахтида жойлашган 1-тергов изоляторида маҳбуслар исён кўтарди.
1-тергов изоляторида маҳбуслар кўтарган исён сабаби ҳозирча аниқ эмас. Бу борада расмийлар бир-бирига зид бўлган маълумотларни беришмоқда.
Ҳибсхона маъмуриятига кўра, маҳбуслар режаланган текширув ўтказилишига қарши ғалаён кўтаришган. Улар ўз камераларидаги темир идишларни тақиллатиб, норозилик билдиришган.
Маҳбусларнинг ўзлари эса изолятордаги "вазият назоратчиси” ("положенец”) Дамир Сапарбековнинг бошқа ҳибсхонага кўчирилиши исён чиқишига сабаб бўлганини айтмоқдалар. Улар норозилик ифодаси ўлароқ ўз матрасларини ёқиб юборишган, натижада ҳибсхонада ёнғин бошланган.
Исён тўғрисидаги
...
Читать дальше »