Тожикистонда икки юздан зиёд масжид ёпилди
Аввалги йилларда тожикистонлик мусулмонлар ибодат қилган 229 та масжид, тожик расмийлари тили билан айтганда, "2012 йилда ва ундан кейин ҳам ёшлар ва қарияларнинг ҳордиқ чиқарадиган масканига айланади”.
Давлат қайдидан ўта олмаган ана шундай масжидларнинг 70 таси Хатлон вилоятига тўғри келади.
Кўп сонли журналистларга матбуот анжумани берган Хатлон вилояти раиси Ғайбулло Афзалов бу ҳудуддаги масжидларнинг чойхона, клублар ва спорт марказларига айлантирилишига оид маълумотларни тасдиқлади.
Айни пайтда Хатлон вилоятининг маҳаллий амалдорлари Афзалов жаноблари топшириғи асосида масжидларни жамоат жойлари, ижтимоий иншоотларга айлантириш учун жиддий киришгани кузатилади.<
...
Читать дальше »