Ғарб Эронни уран ишлаб чиқаришни бошлагани учун қоралади
Эроннинг ядровий объектлари зенит замбараклари билан ыщриыланади
АҚШ, Буюк Британия ва Франция Эроннинг Қум шаҳри яқинидаги ер ости заводида кам бойитилган уран ишлаб чиқаришни бошлаб юборганини кескин қоралади.
Тилга олинган мамлакатлар ташқи ишлар вазирликлари Теҳроннинг ҳаракатларини "масъулиятсизлик билан қилинган иғвогарона” ҳаракат сифатида баҳолади.
Вашингтон, Лондон ва Парижнинг фикрича, Теҳрон ўз ҳаракатлари билан халқаро ҳуқуқ меъёрларини қўпол равишда бузмоқда.
Эрон ер ости заводида кам - 20 фоизгача бойитилган уран ишлаб чиқаришни йўлга қўйганини Халқаро атом энергияси агентлиги душанба куни тасдиқлади.
Агентлик расмий вакили Жилл Тюдор Венада қилган чиқиши чоғида айтишича, уран ишлаб чиқариш Қум шаҳри яқинида қурилган Фордов заводида амалга оширилмоқда.
АҚШ ва унинг иттифоқчилари Эроннинг ядровий дастуридан кўзланган мақсад ядровий қурол ишлаб чиқаришдир, деган фикрда ва шу муносабат билан АҚШ ва Европа Иттифоқи яқинда Эронга қарши янги санкциялар жорий этган эди.
Эрон бу айбловларни рад этиб келади, бироқ БМТ Хавфсизлик кенгаши талабига инобатга олмай уранни бойитиш жараёнини тўхтатишдан бош тортган.
Сайфуллох: Обама сайлов олдидан, яхудий лоббисини ва яхудийпараст неоконсеваторлар гурухини рози қилишга урунмоқда. Уларни қизиқчиликлари эса асосан изроилни хавфсизлигини таминлаш асосига қаратилган.
Обама сайлов олдидан Эронга уруш очиши деярли мумкин эмас, лекин уни анча ховуридан тушириб қўйишга харакат қилиб кўриши аниқ. Бунинг учун у Эронни ядровий электр станцияларини ишга туширишига қаршилик қилиш билан бир қаторда, уни Суриядаги манфаатларини хам суриб чиқармокчи бўлмоқда.
Бу ишларни амалга оширишдан аввал АҚШ, Ислом оламида сунийлар билан шийалар ўрталарини кескин бузиб юбориш учун қаттиқ харакат қилмокда. Негаки у араб оламидаги таъсирини хам сақлаб қолиши кераклигидан минтақани асосий қисмини ташкил этувчи сунийларни манфаатларини гўёки химоячисидек бўлиб, бир ўқ билан икки қуённи урмоқчи бўлябди.
Шу йўл билан у изроил билан арабларни манфаатларини бирлаштириб олиб, иккаласини хам розилиги билан шийаларни жазолашга ўтмоқчи.
Туркистон.