![obama2](/obama2.gif)
-- Б. Обама: Эрон ядро қуроли захирасини яратмоқчи эмас.
АҚШ президенти Барак Обама Гонолупу шахрида ўтган Осиё – Тинч океан худуди иқтисодий ҳамкорлиги форумида Эроннинг ҳаракатлари ядровий қурол захирасини яратишликка қаратилган эмас, дея кутилмаган баёнот берди. Матбуот анжуманида сўзлар экан, Оқ уй рахбари, АҚШ бундай якдил фикрга Хитой ва Россия билан бирга келишди, деди. У яна, мазкур масалани яқин хафталар ичида бошқа давлатлар етакчилари билан ҳам мухокама қилишлигини айтди. Обама, вазиятни ҳал қилишликда дипломатик услуб барчага қўл келишлиги, лекин бошқа услубларни ҳам этибродан четта қолдирмаслик кераклиги ҳақида такидлади. Бундан ташқари Обама шу Ислом Давлатига қўлланилаётган чоралар натижа бераётганлиги ва бу ҳақда АҚШ жосуслик ҳамжамияти тарафидан тасдиқ борлиги ҳақида маълум қилди. Вашингтон охирги йилларда халқаро ҳамжамиятни, Эрон яширин тарзда ядро қуролини ишлаб чиқариш ишларини олиб бормоқда, дея ишонтиришликка ҳаракат қилиб келди. Айнан шу муаммо Россия зўр бериб қаршилик қилган хаво хужумига қарши мудофаа системасини Европада ўрнатишликка бахона бўлди.
Абдуллох: Хақиқатдан хам Эрон АҚШни Европадаги манфаатларини билган ёки билмаган холда химоя қилиб келмоқда. АҚШ уни хозирги мавхум вахимали холатини сақлаб қолишни хохлаган бўлса, демак уни хали миссияси тугагани йўқ. Англия билан Францияни Эронга нисбатан уюштирмоқчи бўлишаётган тахдиди, аслида ана шу АҚШни вахимали қуролига нисбатан исён сифатида тушунса бўлади. Булар бу журатга Ливияга қарши олиб борилган харбий амалиётларидан кейин эришдилар. Агар улар шу тажоввузни амалга оширсалар ва хокимиятни халқини нафратига учраган имомлардан мухолиф кучларга олиб бера олсалар, АҚШ Европада ўта ноқулай ахволда қолади. Шунинг учун юқоридаги АҚШни баёноти уларни ўз хамтавоғига нисбатан, харбий юришларини вақтинча ортга суриб туришга қаратилган.
Туркистон.
|