Ҳизбут
Таҳрир – Иордания вилояти
Ливия
шаҳидларини улуғлаб йиғин ўтказди
Алҳамду лиллаҳ, Ҳизбут Таҳрир – Иордан вилояти
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг тоғут Қаззофийдан ўч олгани шарафига йиғин
ўтказишга муваффақ бўлди. Ҳизбут Таҳрирнинг шу тоғут қўлида ҳалок бўлган
шаҳидлари шарафига ўтказилган ушбу йиғинда кўплаб ливиялик ярадорлар ҳам
қатнашдилар. Йиғин қатнашчилари айни муносабат билан маърузалар қилдилар. Улар
қатори ярадорлар ҳам маъруза қилишиб, йиғин уюштирганларга ташаккур
билдирдилар. Айрим шаҳидларимизнинг аёллари ҳам ўзларининг ибратли маърузалари
билан чиқиш қилдилар. Йиғин қатнашчилари такбирлар айтиб ҳайқирдилар, ливиялик
ярадорлар қўлларида уқоб байроқларини кўтариб чиқдилар. Йиғин қатнашчилари
оғзидан Исломий Халифалик давлати яқинлашаётганининг хушхабарлари янгради.
Биз Аллоҳ Субҳанаҳудан шаҳидларимизни ва Уммат
шаҳидларини Ўз даргоҳида қабул қилишини ва бизни Ўзининг нусрати билан сийлаб,
Исломий Халифалик давлатини тезроқ барпо қилишимизга муваффақ қилишини сўраб
қоламиз, бу Аллоҳга асло қийин эмас.
Хизбут-тахрир.
|