18 зул-ҳижжа 1432ҳ 14 ноябр 2011м Иордания разведкаси давлат разведкаси эмас, разведкачи давлатдир! 2011 йил 10 ноябрда иордан разведкаси яна ўз одатига кўра, Австралияда яшовчи муҳандис Исмоил Ваҳвоҳнинг ҳаж ибодатини ўтаб қайтаётган пайтда визасини ушлаб қолди ва бу қилмиши билан янги бош вазир Авн Хасауна қилган даъвони ёлғонга чиқарди. Маълумки, Авн 2011 йил 2 ноябрда мана бундай даъво қилганди: «Мазкур иордан бош разведкасининг қилмишлари ўтган босқичларда хато ва қонун бузарликлардан иборат эди, биз бугун янги замонда турган эканмиз, энди бундай бўлмаслигига ваъда бериб, бош раҳбарлик ҳукуматники эканини таъкидлаймиз...». Хўш, иордан разведкаси ҳар куни изғиб юриб, инсонлар ҳақ-ҳуқуқларига адоват қилаётган бўлсаю, бу бош вазир жаноблари қайси раҳбарлик ҳақида гапиряпти экан?! Муҳими, бу разведка томонидан визани тўхтатиб қўйилишининг ўзи юртда бош вазир фойдаланаётган раҳбарлик қанчалик ҳажмда эканини кўрсатиб турибди. Иордан разведкасининг бу қилмишлари фақат шу адоватгагина чекланмайди. Балки у одамларни текшириш, репрессия қилиш, қувғин қилиш, қамоққа олиш, хорлаш, уларнинг озиқ-овқатларига ҳужум қилиш, бурчларни бузиш, коррупция ва коррупциячиларни бошқариш, хавфсизлик ва барқарорликни издан чиқариш борасида устаси фаранг бўлиб кетган. Бу қилмишлар фақат хато ва қонун бузарликларгина эмас, балки шу режим табиатининг бир қисмидир. Чунки разведка давлат хизматларидан бири эмас, давлатнинг ўзига айланган. Шунинг учун бундай бузуқ тузумни илдизи билан қўпориб ташлаб, ўрнига Аллоҳ бизга рози бўлган тузумни барпо этишсиз разведканинг ёвуз чангалидан халос бўлиш мумкин эмас. Ёлғиз шу тузум инсонлар ҳақ-ҳуқуқлари, ҳурматларини ҳимоя қилади, шу тузум билан ҳурматлар сақланади ва ҳимояланади. Иордан разведкасининг бундай уринишлари ушбу бузуқ тузумни ағдариш учун фаолият қилаётган Ҳизбут Таҳрир аъзолари аҳд-қароридан ҳаргиз қайтаролмайди, Ҳизб ва унинг аъзолари доимо шу золимлар ҳалқумига суякдек санчилиб тараверади. Яқинда бу бузуқ тузум ўз қилмишларидан дунёю охиратда надомат қиладилар. Ҳизбут Таҳрирнинг Иорданиядаги матбуот бўлими