-- Хитой АҚШнинг Осиёда ҳарбий қувватини кучайтиришилигини асоссиз деб хисоблайди.
АҚШнинг Осиёдаги ўз ҳарбий қувватини кучайтиришлик режаларини Хитой асоссиз деб хисоблади. Бу ҳақда 9 январ куни матбуот анжумани чоғида Хитой ташқи ишлар Вазирлигининг матбуот котиби Лю Вэйминь (Liu Weimin) баёнот берди, деб билдиради Reuters.
Мазкур баёнотни Вэйминь, Хитой АҚШ ҳавфсизлигига таҳдид соладими, деган саволга жавоб бераётиб айтган. Вэйминьга кўра, Пекиннинг ўз ҳарбий кучларини такомиллаштиришлик ниятини Вашингтон нотўғри талқинлаган. Хитой масъулининг таъкидлаганидай, бу турдаги такомиллашув худудда тинчликни сақлаб туришликка қаратилган ва ўзга мамлакатларга таҳдид яратмайди. Вэйминь, Хитой тинчлик йўли билан тараққиёт этади, деб урғу берди.
Бу баёнотлар, Вашингтон 2012 йил 5 январ куни эълон қилган АҚШни янги ҳарбий стратегияси режасига нисбатан Пекиннинг илк акс жавоби бўлди. Америка стратегиясида Хитой шанига илгари сурилган "айбловлар” асоссиз эканлиги ҳақида 9 январ куни Хитой мудофаа Вазирлигида ҳам баёнот берилди. Янги стратегия Осиё – Тинч Океан ҳудудидаги, қолаверса бутун оламдаги вазиятга қандай таъсир кўрсатишлиги диққат билан кузатилади, қайд этилди Вазирликда.
АҚШнинг янги ҳарбий стратегиясида, Хитойнинг келажакда иқлимий қувват сифатида кучайишлиги АҚШнинг иқтисодига ва унинг ҳавфсизлигига таъсир кўрсатади, деган фикр ўз тасдиқини топган. Хитой ва Эрон сингари мамлакатлар америка ҳарбий қувватига қарши мавқэъни эгаллашликда номутаносиб услубларни қўллашни давом эттираверади, деб таъкидланади ҳужжатда.
АҚШнинг янги ҳарбий стратегиясининг моҳияти ҳарбий кучларнинг умумий сонини қисқартиришилик билан бир вақтнинг ўзида захираларни бир неча йўналишларга, ҳусусан, инсонсиз учоқлар ва сунъий йўлдошларни такомиллаштириш учун сарфлашликка қаратилган. Бундан ташқари захираларни Осиё – Тинч океан худудига йўналтириш ҳам кўзда тутилган. Reuters нашрида кўрсатилишича, Вашингтон ҳусусан, қўшинларини Австралияда жойлаштиришлик ҳамда Сингапурга, эхтимол, Филиппинга ҳам қўшимча кемалар сафарбар қилишлик ниятида.
Сайфуллох: Балки Хитойни ЕИ давлатларига кўрсатиши кутилган молиявий ёрдамни беришдан бош тортиши хам мана шу АҚШни босимидан қутилиш учундир.
Эслатиб ўтамиз, Хитойга берилган имтиёзлар, яъни уни дунёни энг бой давлатига айланишига яратиб берилаётган шароитлар, худди ана шу АҚШ айтаётган, ташқарига кенгайишдан ўзини тийиш шарти билан яратилиб турибди.
Хитойни қўрқаётгани хам ана шу унга берилган шароитларни бекор қилиниб қўйилишидир. Аслида Хитой АҚШ айтаётганидек харбий томонлама муаммолар кўп ҳам туғдираётгани йўқ. У охирги пайтларда, Ливияда, умуман "араб бахори" бошланганидан буён жуда катта режаларини барбод бўлаётганидан, Сурия Миср масалаларида АҚШга қарши қаттиқроқ позицияларни эгаллади. Европа давлатларини иқтисодий мустамлака қилишга харакат қилди...ва хоказо. Охир оқибат АҚШ уни ўз ўрнига тушириб қўйишни мақсад қилган кўринади.
Туркистон.