Хитой ўз захираларини еврохудудни қутқаришлик учун сарфлашдан бош тортди.
Қарз инқирозига қарши курашишлигида Европа Иттифоқига ёрдам бериш учун Хитой ҳукуматининг халқаро захиралардан мол сарфлашлик нияти йўқ. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Фу Ин (Fu Ying) баёнот берди, деб маълум қилади "Синьхуа”.
На хорижий режаларга, на давлат ичкарисида қашшоқликка қарши курашга ҳукумат халқаро захиралардан мол сарфламайди, дея таъкидлади вазирлик бошлиғи ўринбосари. Европа Иттифоқи қиёдати билан айни мавзуда бўлган сўзлашувларда Хитойнинг тутган ўрни нотўғри талқин қилинган бўлишлиги мумкин, деди, шунингдек, Фу Ин.
Вазир ўринбосари 1998 йилги осиё молиявий инқирози ҳақида эслатиб ўтди. Унинг сўзларига қараганда, бу инқироз,халқаро захираларнинг қўлтегмаслиги мамлакат учун қанчалик муҳим эканлигини кўрсатиб берди. Шу билан бирга, Фу Ин Хитой Халқ Республикасининг Европа Иттифоқига ёрдам бериш лоихасида иштирок этишини қатъий истисно этгани йўқ.
Хозирги вақтда Хитой дунё бўйича энг катта захираларга эга – 3,2 триллион доллар. The Economic Times айтишича, иқтисодчилар, Пекин ўз захираларининг бешдан бир қисмини еврохудуднинг қарз мажбуриятлари хисобига ўтказиб юборган, деб тахмин қиладилар.
Бундан аввалроқ, француз жамоий ахборот воситалари, Хитой Евро Иттифоққа иккита шарт асосида 100 миллиард доллар ўтказиб беришликка тайёр эканлигини айтгани ҳақида ёзишган эди: 1) Европа молиявий асосининг барқарорлиги (EFSF) натижали эканлигига далил; 2) ётқизилган молга кафолат. Европа ҳукуматлари четдан келган ёрдам хисобига EFSF ҳажмини каттайтиришликни режалаштирмоқда.
Сайфуллох: Хитой ЕИ давлатлари бирлигини сақлаб колишлари учун молиявий ёрдам кўрсатиш эвазига, улардан катта саноат карпорацияларини, яъни асосан автомобил ишлаб чиқариш саноатлари акцияларини контрол пакетларини сотиш шартини қўйган эди. Шунда у уларга ўша катта хажмдаги кредитни ёрдам сифатида кўрсатмоқчи эди.
Лекин АҚШ ва Европадаги етакчи давлатлар бу таклифни амалга оширилишига қаттиқ қаршилик кўрсатиб, бу лойихани пучга чиқарди.
Энди Хитой, худди ўлаксахўрлардек ЕИ давлатларини парчаланиб хору зор бўлишларини кутади. Шу кетишда у узоқ кутадиганга хам ўхшамайди.
Туркистон.