Суриялик дезертирлар Ҳарастадаги ҳарбий базага ҳужум қилганлар
Сурия Президенти Башар ал Ассад тобора кўп халқаро босим остида қолмоқда
Сурия армиясини тарк этган аскарлар пойтахт Дамашқ яқинидаги йирик ҳарбий базага ҳужум қилишган. Бу ҳақида Сурия мухолиф гуруҳлари хабар қилган.
Ҳараста шаҳрида донғи чиққан Ҳарбий ҳаво кучлари жосуслик бўлими биноси вайрон қилинган, лекин талафотлар ҳақида хабар йўқ.
Бу "Озод Сурия армияси" номли дезертир аскарлар гуруҳининг Суриядаги аксил-ҳукумат намойишлар бошланганидан бери энг катта ҳужумидир.
Ҳужум ортида айнан "Озод Сурия армияси" турганини Туркияда жойлашган Сурия Миллий Кенгаши ҳам тасдиқлади.
Бу ҳужумнинг аҳамияти катта, чунки Ҳарбий ҳаво кучлари жосуслик бўлими Суриядаги намойишларни зўравонлик билан бостириши орқали танилган идорадир.
Фаолларга кўра, бино уч тарафдан ҳужумга олинган. Ҳукумат қўшинларига тегишли тикучарлар ҳудуд узра учиб юргани хабар қилинган.
Ҳарастанинг яшовчиларидан бири бир неча портлашлар ва автоматик қуроллардан отишмаларни эшитганини айтган.
Ҳужум Суриядаги қон тўкилишига якун ясаш йўллари борасида Марокашда бошланган фавқулодда Араб Лигаси йиғинидан аввал юз берган.
Йиғин Дамашққа қарши эҳтимолий жазо чораларини ҳам муҳокама қилади.
Араб Лигаси аъзоси бўлмаган, аммо йиғинда иштирок этаётган Туркия Сурия "изоляция"га юз тутаётганини айтди.
Сурия ҳукумати хорижий журналистларни мамлакатга киритмай келади, шундай экан хабарларни мустақил тарзда тасдиқлаш ўта қийин.
Абдуллох: АҚШ бошлик Ғарб мустамлакачилари, Сурияни хам Ливия сингари вайронага айлантиришга уринмоқдалар. Уларни шу кунгача вазиятга харбий томонлама аралашмай келишаётганларини асосий сабаби хам, анашу харбий мухолиф кучларини йўқлигидан эди. Сурияда харбий қаршилик харакатини пайдо қилиб олиш, шунақанги вайронагарчилик ва қурбонларга сабаб бўладики, хозирдагиси уни олдида хеч нарса бўлмай қолади. Ливия мисолида буни кўрдик. Лекин халқ қўзгалонини сиёсийлаштириб, уни исломий мабдаъ асосида уйғонишига қаратилаётган харакатларни кучайишига, шижоат ва хамжихатлик билан харакат қилиб борилаверса, тез орада албатта ижобий натижа беради инша ОЛЛОХ. Куфр етакчилари худди мана шундан хавотирдалар. Эътибор берсангиз улар фақат харбий бурулишлар пайдо қилишга ва шу йуналишдагиларга ёрдам кўрсатишга шай туришибди.
Туркистон.
|