Бу ҳақда МДҲ доирасида Эркин савдо ҳудуди тўғрисида шартнома имзоланмиш йиғинда билдирилди.
Санкт-Петербург шаҳрида 18 октябр куни ўтказилган йиғинда Россия, Украина, Белоруссия, Қозоғистон, Арманистон, Қирғизистон, Молдавия ва Тожикистон бош вазирлари иштирок этдилар ва 30 га яқин битим имзоладилар. Бу ҳужжатлар ичида энг муҳимларидан бири Эркин савдо ҳудуди тўғрисида шартномадир. Бироқ мазкур ҳужжатни МДҲга аъзо бўлмиш Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбайжон имзоламади.
- Делегация раҳбарлари илтимосига кўра улар шу йил охиригача мазкур шартномага қўшилиш имкониятини ўрганиб чиқадилар, - деди Россия бош вазири Владимир Путин Санкт-Петербург йиғинидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон, Туркманис
... Читать дальше »