Воскресенье, 09.02.2025
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Октябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Октябрь » 3 » 8 яшар болалар пахта теришга мажбурланмоқда
19:27
8 яшар болалар пахта теришга мажбурланмоқда
 
 hlopokЕлена Урлаева: ' 8 яшар болалар пахта теришга мажбурланмоқда'


Ўзбекистон ҳукумати болалар меҳнатидан фойдаланишини рад этиб келади

Ўзбекистонлик фаоллар мамлакат пахта далаларида болаларнинг мажбурий меҳнати билан боғлиқ вазият ўтган йиллардагидан ҳам ёмонлашганини айтишмоқда.

Норасмий Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари алянси фаоли Елена Урлаеванинг Би-би-сига билдиришича, жойларда 8 яшар болалар аянчли шароитларда ноқонуний меҳнатга мажбурланмоқда.

"Биз Бухоро, Хоразм, Навоий вилоятлари ва Қорақалпоғистон республикасида бўлдик. Пахта далаларида ёш болалар оммавий равишда эксплуатация қилинаяпти. Саккиз яшар болалар эрталаб соат 7 дан кечгача пахта теришмоқда", -дейди ҳуқуқ фаоли.

У Бухоронинг Жондор ҳамда Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл ва Беруний туманларида 2-синф ўқувчиларининг пахта тераётганига гувоҳ бўлганликларини айтди.

"Мактаб ўқувчиларининг тушлик пайти эгатларда ухлаб ётганларига гувоҳ бўлдик. Шийпонларда болаларнинг полларда ётишганини кўрдик.Ҳамма ерда бир хил манзара. Ўқиш йўқ, ҳамма пахтада".

Елена Урлаеванинг сўзларига кўра, энг аянчли вазият Қорақалпоғистонда.

"Бошқа вилоятларда ўқувчи-талабаларга қандайдир иссиқ овқат, нимадир егулик беришаётган бўлса, Қорақалпоғистонда ўқувчиларни уйларидан овқат олиб келишга мажбурлашаяпти. Далада овқат йўқ".

Урлаеванинг айтишича, барча ҳудудларда пахта далалари фуқаро кийимидаги милиция ва прокуратура ходимлари томонидан қўриқланмоқда.

"Камдан-кам ҳолларда мен ўзимни ҳуқуқ ҳимоячиси, деб таништираман. Кўпинча россиялик сайёҳлар, адашиб қолган сайёҳлар деб таништирдик ўзимизни. Чунки хуқуқ ҳимоячиси, десак, бизни дарҳол олиб кетишар эди. Ҳатто бир ерда, Тошкент вилоятида мен ўзимни ишсиз, деб таништирдим ва озроқ пул ишламоқчилигимни айтдим. Мени 54 - мактабга олиб боришди. У ерда руйхатга ёзиб қўйишди. Бу мактабда 5-9- синф ўқувчилари пахтага олиб кетилаётган эди. Мен мактаб болалари билан бирга пахта даласига бордим. Менга ҳам эгат беришди ва килосига 125 сўмдан ҳақ оласан, деб айтишди", -дейди у.

Инсон ҳуқуқлари фаоли болалар меҳнатини ҳужжатлаштирганликлари ва барча далилларни ўзбек расмийларига тақдим этишларини билдирди.

"Ўзбекистон ҳукумати болалар меҳнатини далил йўқ, дея рад этади. Мана, биз ҳамма нарсани ҳужжатлаштирдик. Қўлимизда фото ва видео материаллар бор. Биз уларни биринчи навбатда Омбудсмен идорасига бермоқчимиз", - дейди Елена Урлаева.


Сайфуллох..: Фараз қилайлик Ўзбекистонни ҳам иқтисодий қамал қилинса, уларни пахтасини сотиб олишдан бош тортилса, миллиардлаган пулларини қизлари орқали чет элларга чиқариб юборган Каримовга қанчалик зиён етиши мумкин. Ёдингизда бўлса Ироқ қамал қилинганда С. Хусайн дунёни энг бой одамлари сафида эди. 
 Бу муаммо яъни ёш болаларни мехнатга жалб қилинишлари, нафақат Ўрта Осиё балки деярли аграр давлатларни барчасида мавжуд. 
 Лекин АҚШ ва Хитой сингари саноатлашган етакчи давлатларда, Ўзбекистонга нисбатан кўпрок пахта етиштирилишига ва ишчи кучини бир неча юз баробар қиммат бўлишига қарамай нега уларда пахтани нархи ҳақида муаммо ҳам йуқ, ишчи кучига нисбатан зулм ҳам қилинмайди? 
 Бу уларни хотамтойликларидан эмас, балки ўзларидаги айтайлик пахтани дунёга хом ашё сифатида эмас, балки тайёр махсулот сифатида олиб чиқаётганларидандир.Қолган хом ашёлар ҳам худди шундек.
 Муаммони барчаси шундаки, Бу катта давлатлар аграр давлатларни хом ашёларини арзон бахода сотиб олишни кўзлаб, уларни саноатлашиб кетишларини олдини оладилар. Бунда улар худди анашу Каримов сингари хоинларни миллионерларга айлантириб, шуни эвазига улардан етакчи давлатлар томонидан қилинаётган, шу каби зулмларга нисбатан ўз халқларини каршилик қилишларидан тўсиб, хатто бу хақида фикрловчиларни ҳам йўқ қилиб туришларини талаб қиладилар.
 Юқоридаги хуқуқ химоячилари ҳақиқатдан ҳам болаларга ачинишаётган бўлсалар, зулмланаётганларни ахволларини баттарлаштиришга эмас, хақиқий золимларга қарши ва муаммони тўғри ҳал қиладиган йўллар билан курашсалар бўлмайдими. 

Туркистон.

Просмотров: 1280 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2025
    Конструктор сайтов - uCoz