Хитой Оврўпо Иттифоқини молиявий инқироздан қутқаради'
Хитой Оврўпонинг қарзлардан қутқариш жамғармасига сармоя ётқизишдан аввал айрим масалаларни ойдинлаштириш истагида эканини айтган.
Молия вазири ўринбосарига кўра, Хитой айни жамғармани кучайтиришга доир режанинг тафсилотлари аниқлашгунга қадар кутиб туради.
Кейин сармоя ётқизишдан аввал бу режаларни жиддий ўрганиб чиқади.
Оврўпо Жамғармасининг ҳозир Пекинда бўлган раҳбари Клаус Реглингга кўра, у учрашган мулозимлар салоҳиятли ва ишончли сармоя имкониятларига қизиқиш билдиришган.
Хитой бунгача ҳам Оврўпо ҳиссаларига сармоя ётқизган ва бир неча бор Евро пул бирлиги давлатларини қарз муаммоларини ҳал қилишга чақирганди.
Хитой ва Марказий Осиё
Пекин Оврўпо Иқтисодиётини тиклашга ҳисса қўшиши учун кучли кафолатларни талаб қилиши турган гап.
Аммо, Хитой сармояси Оврўпо Иттифоқидан фарқли табиий заҳираларга бой бўлган Марказий Осиё минтақасига ўрнашиб бўлди ҳисоби.
Марказий Осиёлик таҳлилчилар фикрича, Марказий Осиёнинг Хитойга иқтисодий қарамлиги тобора жадал суръатларда кучайиб бормоқда.
Шундай экан, Хитой сармоя киритишда Марказий Осиё нисбатан илгари сураётган талаблари Оврўпо Иттифоқидан истаётган кафолатлардан нимаси билан фарқ қилади?
Сайфуллох: Хитойни ЕИга бўлган муомаласи билан М Осиёга кўрсатаётган моддий ёрдами бир биридан кескин ва тубдан фарқ қилади. Хитойни ЕИга кўрсатиши кутилаётган молиявий ёрдамидан, у билан иқтисодий хамкорлигини сақлаб қолиш, у ердаги ўз бозорини сақлаб қолиш ва кенгайтириш ва хоказо шунга ўхшаш ўз манфаатларини кўзлаётган бўлса. М Осиёга бераётган молиявий ёрдамидан кўзлаётган мақсади эса, хақиқатда бу минтақани иқтисодий мустамлака қилиб олишни истайди. Шундан келиб чиқиб ЕИга пул беришдан илгари, уларни инқироздан қутилиш режаларини обдон текширади. Негаки Европа Хитой учун фақат хамкорлик қилиш орқали манфаат келтириши мумкин бўлган минтақа хисобланади, шунинг учун улар билан муомала "хисобли дўст айрилмас" қабилида олиб борилади. М Осиё давлатлари эса аксинча, бу минтақага ёткизилаётган ёки қарзга берилаётган капиталларни, Хитой учун қайтарилмагани маъқул. Негаки Хитой бу давлатларга мустамлакачи кўзи билан қараб, у юртлардан бераётган қарзларини эвазига бир неча юз баробар манфаатлироқ битимларни қўлга киритишига мутлоқ ишонади. Бунга сабаб эса, М Осиё давлатларни ўта заиф ва тарқоқликлари бўлса, Европа давлатларини аксинча бирлашишга ва шунинг билан қувватли бўлишга интилишаётганларидир.
Туркистон.
|