Миср пойтахти Қоҳира, 2011 йил 9 октябр. Миср пойтахтида бундай тартиб қибтий насронийлар билан мусулмонлар ва полиция ўртасида юз берган тўқнашувда камида 23 киши нобуд бўлгани, 150дан ортиқ одам жароҳат олганидан сўнг жорий қилинди.
Ассошиэйтед Пресс ва Рейтерс ахборот агентликлари хабарига кўра, тўқнашув насронийлар ўз черковига мусулмонлар ва хавфсизлик кучлари тош ва ёнғин чиқарувчи молотов коктейллари отганига норозилик намойиши ўтказаётган пайтда содир бўлган.
Вазиятни назорат остига олиш учун Бош вазир Эссам Шараф хавфсизлик кучлари ва черков раҳбарлари билан сўзлашган.
Миср ҳукумати бу конфессиялараро зўравонлик эканини рад қилмоқда.
Юзага келган вазиятни муҳокама қилиш учун 10 октябр куни Кабинет фавқулодда йиғилиш ўтказиши режаланган.
Бу президент Ҳусни Муборак феврал ойида ҳокимиятдан ағдарилганидан бери мамлакатда рўй берган энг мудҳиш зўравонлик экани айтилмоқда.
Хабарларга кўра, Мисрда Муборак режимига қарши исёнлардан кейин насронийлар ва мусулмонлар ўртасида кескинлик кучайган.
Абдуллох: Хар қандай давлат, хокимят, жамият ёки шахс юксалиши учун учун, албатта у уйғонган бўлиши лозим. Фақат шундагина давлат буюкликка, хокимят қувватга ва барқарорликка, жамият фаровонликка, шахс эса юксак шахсияга айланади. Двлатни уйғониши, фақат оғир саноатни ривожлантириш орқали, яъни ташқи бирор бир давлатга мухтож бўлмайдиган даражада, харбий техника, машинасозлик ва станоксозлик саноатларини ривожлантириш билан буюк давлатга айлана олади. Хокимятни уйгониши эса: факат уз фуқоросини ақидасидан келиб чиққан тузмни тадбиқ қилиши билан барқарор ва қудратли давлатга айланади. Жамият эса: фақат сиёсий кураш билан, яъни хокимят томонидан халқни ўрталаридаги доимий алоқаларини тартибга солиб турувчи қонунни доимий назорат қилиб, уни халққа нисбатан қилаётган зулмларига қарши курашиш билан амалга оширилади. Шахс эса фақат фикр билан уйғонади. Миср, Тунис, Ливан умуман барча исломий ўлкалардаги муаммоларни асосий сабаби, уларни хозирча бирортаси юқоридаги уйғонишга эриша олмаётганларидандир. Мисрни муаммоси хам худди ўша хокимят билан халқни ўрталаридаги уйғунликни йўқлигидадир. Миср халқи, исломий ақида асосида ўз турмушларини шакллантирмоқчи бўлишаётган бир пайтда, Миср хокимяти, уларни ўрталаридаги алоқаларни, демократик система асосидаги кўринишидан исломга ўхшаб кетадиган ноаниқликка қурмокчи бўлмоқдалар. Бунинг билан Миср хокимяти хеч качон барқарорликка эриша олмайди. Хатто уларни нефтини Ғарб давлатлари қайта ишлаб бераётганидан, бу давлатлар шу кетишларида юксаклик хақида ўйламасалар хам бўлаверади.