Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм
Главная » 2011»Октябрь»24 » 'Президент Каримов либераллаштириш ва демократлаштиришни хоҳлайди'
10:37
'Президент Каримов либераллаштириш ва демократлаштиришни хоҳлайди'
'Президент Каримов либераллаштириш ва демократлаштиришни хоҳлайди'
АҚШ Давлат котибаси Ҳиллари Клинтон Тошкентга ишчи ташрифи мобайнида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини яхшилашга чақирган, Афғонистондаги АҚШ қўшинлари дастаги учун Президент Ислом Каримовга миннатдорлик изҳор этган.
Америкалик юқори лавозимли расмийлардан бирининг журналистларга айтишича, 22 октябр тундаги учрашув чоғида Президент Ислом Каримов либераллаштириш ва демократлаштиришда илгари силжишни хоҳлашини айтган.
АҚШ Давлат котибига ҳамроҳлик қилаётган Би-би-си мухбири Ким Ғаттаснинг хабар беришича, Ўзбекистон раҳбари ўзининг замонавийлаштирилган меросини фарзандлари ва набираларига қолдиришдан манфаатдорлигини айтган.
бу ерга босинг Би-би-си мухбири Ким Ғаттас хабари
23 октбяр куни АҚШ Давлат котибаси Ҳиллари Клинтон ноҳукумат ташкилотлари вакиллари билан учрашган.
Клинтон хоним Тошкентнинг Қўйлиқ даҳасида барпо этилган автомобил двигателлари ишлаб чиқарадиган заводнинг тантанали очилиш маросимида иштирок этган.
АҚШ Давлат котибининг Афғонистонга қўшни мамлакатлар раҳбарлари билан учрашувлари Американинг ўз қўшинларини Афғонистондан 2014 йилда олиб чиқиб кетишни бошлаш олдидан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадини кўзлагани хабар қилинган.
Тошкентдан олдин АҚШ Давлат котибаси Ҳиллари Клинтон Душанбеда Тожикистонда учрашувлар ўтказган.
Сайфуллох: Бу хийлакор кампирни асосий мақсади Ўзбекистонни зиёрат қилиш эди. АҚШни Ўзбекистонга бунчалик ахамиятини яшириш мақсадида бечора аввора бўлиб, шунча давлатларни айланиб чиқишга мажбур бўлди. Бу диктаторни авторитар режимга нисбатан бераётган бунчалик катта ахамиятини, хатто халқаро ташкилотларни яна орқага кайтариш мақсади хам борлиги билан, Каримовни либераллашиш ва демократлашишга бўлган интилишларини жунбушга келтиришга уриниб кўриш ваъдаси билан яширишга уриниб кўрмокда. Лекин АҚШ ўзини Афғонистондаги хозирдаги муаммоларидан қутилибгина қолмай, балки ўзи учун энг манфаатли холатни пайдо қилмоқчи, яъни асосан Ўзбекистонни худида жанубий Корея ёки Япониядаги сингари қудратли харбий базасини ўрнатмокчи. Бунинг учун у Ўзбекистонни худди Корея сингари ўз атрофидаги давлатлар билан бўлган адоватларини янада ривожлантиришга харакат қилади. Бунга Россия тузишга интилаётган хар хил ташкилотлар ва уларга Ўзбекистонни қўшилишга имконияти хам хохиши хам йўқлиги, уни қўшни давлатларини эса бу ташкилотларга қанчалик қизиқиш кўрсатишаётганидан, АҚШ унумли фойдаланса бўлади. АҚШни Ўзбекистонга нисбатан тузган янги стротегияси ана шу йўналишда кетаётганга ўхшайди.
Hillari Klintonni e'ng asosiy qiynayotgan narsa O'zbekiston qamoqxonalaridagi maxbuslar masalasi e'di. Kimsan e'ng asosiy dushmanlari bo'lmish Xizbiylarni ozod qilish yoki qilmaslik, chiqishi mumkin bo'lgan to'palonlarni bostirish masalasi xamda DIKTATORNI kelajak masalalari e'di. Tojikistondagi Rog'un qurilishi masalasiga aniq javob bermadi chunki ikkala davlatdan ham manfaatdorliligi bu masalaga aniqlik kiritish O'zbekiston yoki Tojikistondan birini tanlashga majbur qilardi. Bu Yirtqich Rog'un keyinchalik ikki davlat o'rtasida adovat yoqish uchun tutantiriq bo'lishini yaxshi biladi. Xizb azolarini ozod qilish masalasi e'sa kelib chiqishi mumkin bo'lgan namoyishlarga Xizb ichkarida yaxshi ta'sir otkazadimi yoki tashqaridami shuni o'rganib chiqishib keyin qaror qabul qilishadi. 26-Avgust kuni e'lon qilinishi rejalashtirilgan Amnistiya to'xtatilganligini sababi xam shunda.