Воскресенье, 02.02.2025
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Октябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Октябрь » 11 » Россия Бош вазири Владимир Путин Хитойга сафарини бошлади
21:13
Россия Бош вазири Владимир Путин Хитойга сафарини бошлади
putin

Россия Бош вазири Владимир Путин Хитойга сафарини бошлади

Россия Бош вазири Владимир Путин 2012 йил Кремлга қайтиш ниятини эълон қилганидан буён илк бор хорижга сафар қилмоқда.

Жаноб Путин икки кунлик ташриф билан Хитойга келган. 

Сафар давомида Россия-Хитой сармоя жамғармаси тузишга оид ҳужжатни имзолаш, иккитомонлама иқтисодий алоқалар ҳамда эҳтимолки, Суриядаги вазиятни муҳокама қилиш режаланган.

Асосий масала - энергетика таъминоти, Хитойга етказиладиган Россия гази баҳоси бўлиши айтилади. Аммо, таҳлилчилар айни масалага бу гал тўла ечим бўлмаслигини тахмин қиладилар.

Москва келаси 30 йил ичида Хитойни 70 миллиард куб метр газ билан таъминлашга тайёр. Бироқ, икки томон ҳали баҳолар бўйича келиша олганлари йўқ.

Бош вазирга ўринбосарлар - Игор Сечин ва Александр Жуковлар, Қишлоқ хўжалиги вазири Елена Скрынник, Алоқа вазири Игор Щеголев, Табиий заҳиралар вазири Юрий Трутнев, "Газпром", "Транснефти" ҳамда бошқа ширкатлар вакиллари ҳамроҳлик қилишмоқда.

Иш сафари Хитой раҳбарлари ва Бош вазири Вен Жиабао билан музокаралардан бошланади ва кейин томонлар 7 миллиард долларга тенг 20 яқин келишувларни имзолайдилар. 

Жумладан, 4 миллиард долларлик ҳажмга эга Россия-Хитой сармоя жамғармаси тузишга оид меморандум ҳам имзоланиши кутилади.

'Ҳисоблашиш керак бўлган раҳбар'

"Россияда ташқи сиёсат билан президент шуғулланади; хорижга катта сондаги ҳайъат билан президент боради ва бош вазир одатда ичкарисидаги иқтисодни бошқаради. Аммо, Хитойга олиймақом ташриф билан ким бормоқда? Бош вазир Владимир Путин", дейди Би-би-си мухбири Стив Розенберг.

Мухбиримизга кўра, бу бир неча ой ичида Путин жаноблари яна Президент бўлиши аломатидир.

Владимир Путин аллақачон мазкур лавозимга қайтиш ниятини эълон қилган ва кўзга яққол ташланадиган рақибларсиз унинг Кремлга қайтиши йўлида тўсиқлар деярли йўқ дейиш мумкин.

"Жаноб Путиннинг Пекинга сафари эса, дунё ҳисоблашиши керак бўлган раҳбар у экани борасидаги муждани йўллайди", дейди Стив Розенберг.

Сайфуллох: Россия Хитойни халқаро сиёсий майдондаги харакатларини бироз кучайтиришга даъват қилмоқда.
  Хитойни бу чақирувга рози бўлишлиги, унга хозирги халқаро сиёсатда тутиб турган ўрнига баъзи бир муаммолар туғдириши мумкин.
  Хитойни хозирдаги мавқейига эришишига, яъни уни дунёни энг бой давлатига айланиб бораётганига, туғрироқ  айтганда шу шароитни унга уни мустамлакачилик сиёсатидан воз кечиши эвазига Ғарбни етакчи давлатлари яратиб берган шароитлар сабаб.
  Хозирда у ЕИни иқтисодий бухронга учраётганидан ва Россияни унга очилаётган бозоридан тасирланиб, хозирги иқтисодий холатидан суянган холда Россияни баъзи таклифларига юриши оқибатида, унга нисбатан АҚШ ва ЕИ томонидан сиёсий босимларга учраши мумкин.
  Хитой ана шуларни билган холда, Россия билан  Ғарб машинасига  қарши иттифоқ  тузишга рози бўлса, халқаро сиёсатда катта ўзгаришлар кутилиши мумкин.

Туркистон.
Просмотров: 1162 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 3
    Гостей: 3
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2025
    Конструктор сайтов - uCoz