Воскресенье, 02.02.2025
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Октябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Октябрь » 14 » Шавкат Мирзиёев пахта толасини имкон қадар Ўзбекистоннинг ўзида ишлаб чиқармоқчи
16:18
Шавкат Мирзиёев пахта толасини имкон қадар Ўзбекистоннинг ўзида ишлаб чиқармоқчи
shavkat

Шавкат Мирзиёев пахта толасини имкон қадар Ўзбекистоннинг ўзида ишлаб чиқармоқчи

Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, тўқимачилик саноатини кучайтириш эвазига яқин йиллар ичида Ўзбекистонда етиштирилаётган пахта толасининг учдан икки қисмини мамлакатнинг ўзида қайта ишлаш режасидалар.

Жаноб Мирзиёев бу ҳақда кеча чоршанба куни пойтахт Тошкентда очилган Халқаро Ўзбек Пахта ва Тўқимачилик маҳсулотлари ярмаркасида баён қилган.

Аён бўлишича, жорий пайтда эса, Ўзбекистонда қайта ишланаётган пахта толасининг ҳажми 30 фоиздан ортиқроқни ташкил этади.

Агарда айрим маълумотларга қаралса, Ўзбекистон йилига 1-1.2 миллион тонна пахта толаси етиштиради.

Ўтган йилги ярмарка чоғида эса, шундан 650 минг тоннаси четга сотишга оид шартномалар имзолангани айтилади.

Бангладеш, Эрон, Хитой, Жанубий Корея, Молдова, Бирлашган Араб Амирликлари, Покистон, Россия, Туркия ва Япония ўзбек пахтасининг асосий харидорлари ҳисобланишади.

Айни ўринда шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Бош вазири илк бор бундай ташаббус билан чиқаётгани йўқ.

Шавкат Мирзиёев ўтган йил 2015 йилга бориб, Ўзбекистоннинг ўзида ишлаб чиқарилаётган пахта толаси ҳажмини 70 фоизгача етказиш режасида эканликларини баён қилганди.

Ўзбек ҳукуматининг ушбу баёноти жаҳон бозорида пахтанинг нархи бу яқин ўн йиллар бадалида кузатилмаган бир даражага етган пайтда янграганди.

Ўзбекистон дунёнинг энг йирик пахта етиштирувчи давлатларидан бири саналади. Пахта экспорт қилиш бўйича эса, жаҳонда юқори учликка киради.

Иқтисоди қишлоқ хўжалигига асосланган Ўзбекистоннинг асосий валюта тушуми пахта олди-сотдисидан келади.

Маҳаллий иқтисодий таҳлилчиларга кўра, Ўзбекистон ҳукуматининг сўнгги баёнотлари ортида пахтадан янада кўпроқ даромад олиш истаги ётади.

Чунки тайёр маҳсулот хом-ашё шаклидаги пахта толасидан кўра бир неча бор қиммат туради.

Аммо ўзбекистонлик мустақил иқтисодий таҳлилчи Жаҳонгир Шосалимовнинг айтишича, мамлакатдаги иқтисодий аҳволнинг оғирлиги, бюджет камомади ва ҳукумат харажатларини молиялаш каби муаммолар ўта долзарб бўлиб турган бир пайтда бу ташаббусни амалга ошириш имконсиз бўлиши мумкин.

Таҳлилчи, ўз ўрнида, аксарият тўқимачилик корхоналарининг бугунги аҳволини ҳам назарда тутиб, кўзда тутилаётган миқдордаги пахта толасини мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқариш салоҳияти йўқлигини ҳам урғулайди.

"Дейлик, биргина катта миқдордаги пахта толасини қайта ишлаш қудратига эга бўлган Тошкент Тўқимачилик комбинатини олсак, у ҳам банкрот бўлган", дейди Жаҳонгир Шосалимов.

Ўз навбатида хорижий ширкатлар билан тузилган тўқимачилик корхоналарининг ҳам касодга учраган ҳоллари кўп бўлган.

Аммо Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига қаралса, ўтган беш йил ичида Ўзбекистонда тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш қарийб уч баробарга ортган.

Иқтисодий таҳлилчи Ўзбек ҳукуматининг такрорий баёнотлари ҳозирча деярли яхши ташаббусдан ўзга нарса эмаслиги, аммо сўз ва иш бирлиги ҳамоҳангликда амалга оширилса, яхши иш бўлишини айтади.

Таҳлилчининг эътироф этишича, агар ушбу режа тўлиқ амалга ошадиган бўлса, бу - тайёр тўқимачилик маҳсулотларидан олинадиган юқори даромад эвазига пахта етиштиришни камайтириб, унинг ўрнига бошқа муқобил экинларни экиш, энг муҳими, ишлаб чиқарувчилар манфаатдорлигининг ошишига сабаб бўлади.

Мажбурий болалар меҳнати сабаб, сўнгги йилларда қатор йирик хорижий ширкатлар Ўзбекистон пахтасини бойкот қилишганди.

Абдуллох: Мирзиёевни таклифи, дунёни БМТ каби бир неча халқаро ташкилотлар орқали фақат етакчи ва бой давлатларига хизмат қилувчи марказлаштирилган системасига қарши тахдид солувчи провокация хисобланади. Негаки бирорта аграр давлат шунга журат қиладиган булса, ундаги  ўзгаришлар бутун системани парчаланишига сабаб бўлиши мумкин. 
 Агар росдан хам Ўзбекистон сингари аграр давлатлар, дунё глобализация системасидан воз кечиб, ўз хом ашёларини ўзлари  қайта ишлашлари хақида бош қотира бошлаганларида эди. Учинчи дунё хисобланувчи қашшоқ  давлатларни хозирги ахволлари тез орада бир неча  ўн баробарга ўсиб кетишган бўлардилар.

Туркистон.
Просмотров: 1419 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 3
    Гостей: 3
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2025
    Конструктор сайтов - uCoz